2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кўча ва хонадонлар янада обод бўлади

Қорақалпоғистонда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ободонлаштириш ишлари бошланди. Унга кўра, барча маҳаллалардаги кўчаларни, хонадонларни ободонлаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати маълумотига кўра “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” тадбирлари доирасида фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилаётган ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланади, мавжуд муаммолар бартараф этилади.

 

Ушбу тадбирлар ижросини таъминлаш учун ҳудудларда штаб ҳамда ишчи гуруҳ тузилган. Шаҳар ва туманларга мутахассислар масъул қилиб белгиланган.

 

Гуруҳ аъзоларига барча маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида июнь-июль-август ойларида аҳоли ўртасида тарғибот ва амалий чораларни амалга оширишга қаратилган вазифалар белгиланган. Ҳоким ўринбосарлари раҳбарлигидаги штаб аъзолари маҳаллалардаги хонадонларни обод қилиш бўйича режалари ишлаб чиқилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз жорий йил 5-6-июнь кунлари Фарғона вилоятига сафари давомида маҳаллалар ободлиги, кўчалар ва хонадонларнинг тозалигини таъминлаш, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига ҳар томонлама ёрдам бериш ишларини янада кўчайтириш бўйича вазифаларни белгилаб берган эди. Шу топшириқлар ижроси бўйича ҳозирда ҳудудда кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар