2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкент вилояти ҳокими 300 нафарга яқин тадбиркорнинг таклиф ва муаммосини ўрганди

Тадбиркор Гулинур Абдуллаеванинг туризм соҳасига оид янги инвестиция лойиҳаси ниҳоятда жозибадор бўлиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди. У Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги эски қуриб қолган кўл бўйида «Ором» дам олиш зонаси барпо этмоқчи. Бу ерда ресторан, аквапарк, коттежлар, дарё бўйида балиқчилик ҳудуди барпо этилади.

Тадбиркор бизнес режасига кўра, кўлга янгидан сув олиб келиниб, янги ҳаёт бахш этилади. Шунингдек, бу ердаги ошхоналарда дунёдаги турли хил давлатларнинг мазали таомларини тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Мақсад оромгоҳга туристларни жалб қилиб, янги иш ўринлари яратиш. Бунинг учун етарли миқдорда электр энергияси ва канализация масаласида маҳаллий ҳокимликнинг ёрдами керак бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион АҚШ доллари иборат бўлиб, мингга яқин иш ўринлари яратилади. Мазкур лойиҳа ҳам жойида батафсил ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Яқинда Бўстонлиқ туманидаги «Хумсон булоғи» оромгоҳида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилинган сайёр қабулда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов томонидан 300 нафарга яқин тадбиркорнинг муаммоси кўриб чиқилди. Тадбирда иштирокчилари мурожаатларининг аксарияти турли хил туристик обеъктлар қуриш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ бўлди. Бу ишчи гуруҳига энг сара лойиҳаларни танлаш имкониятини берди.

 

Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар қилишича, Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасида тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилаётганлиги инвесторларнинг туризмга бўлган қизиқишини оширмоқда. Табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, туманда туризм жадал ривожланиб бормоқда.

 

Хусусан, тадбиркор Аброр Адҳамов тақдим этган лойиҳага кўра, Бўстонлиқ туманида бир гектар майдонда кўп тармоқли реабилитация маркази барпо этилади. Лойиҳа мувофиқ, 7-8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, замонавий шифо маскани қурилади. «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекциясига жой сўраб, барча зарур ҳужжатларни топширган. Агар марказ ишга тушса, 100 киши ётиб даволаниш имкониятига ҳам эга бўлади, 150-200 киши иш билан таъминланади. Сайёр қабулда тадбиркорнинг лойиҳаси ижобий баҳо олди.

 

Тадбирда республика аҳамиятига молик вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда вилоятдаги тўртта сектор раҳбарларининг иштирок этиши кўтарилган асосий масалаларни жойида ҳамда бамасаҳат ҳал этишга ёрдам берди.

 

– Биз бундан уч йил муқаддам Нанай қишлоғида собиқ поликлиниканинг иккита биносини сотиб олдик, – деди тадбиркор Аҳмаджон Умаров. – Қарийб 5 миллиард сўмга яқин инвестиция киритиб, дам олувчилар учун уч қаватли меҳмон уйи барпо этдик. Лекин бинода қишлоқ врачлик пункти ҳам жойлашганлиги боис, фаолиятимизга халақит бермоқда. Шу боис, янги қишлоқ врачлик пункти биноси қуриш учун учун ер ажратилса, биз уни бунёд этиш ниятимиз бор. Ушбу таклиф билан ҳоким қабулига келгандик, муаммомиз ижобий ҳал этилиб, тегишли ташкилотларга топшириқ берилди. Албатта, биз бундан хурсандмиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар