2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бекободлик ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилди

«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 10 гектардан зиёд ер майдонлари бекободлик 10 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун ажратилди.

Ушбу майдонлар экинга тайёрланиб, деҳқончилик ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, 1,3 гектар сабзавот, 0,7 гектар полиз, 1,5 гектар дуккакли экинлар, 3 гектар бошоқли дон экинлари ва 1,5 гектар картошка экиш учун ҳамда 5 гектар эса боғ яратиш учун имкониятлар яратиб берилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Алимов ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиши, оиласи даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни ҳам бериб ўтди.

 

– Мен бугун 1 гектар ернинг эгаси бўлдим, – дейди Жавоҳир Ўринбоев.– – Бундан хурсандман. Келгусида ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман.

 

Вилоят аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси асосида ажратиб берилаётган ерлар ёшларга имконият эшикларини очади.

 

Ҳудудда тадбиркорлик истагини билдирган фуқаролар учун имтиёзли кредит бериш бўйича ҳам очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Бугунги синовли кунларда ҳам бу борада амалий ишлар тизимли равишда давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар