2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда тадбиркорларга жойида 3 млрд сўм ундириб берилди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан вазирлик ва марказий идоралар, ҳудудий секторлар, суд органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда Навоий вилоятининг Учқудуқ, Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Аҳоли мурожаатларига асосан ҳудудлардаги ички йўллар текисланиб, тош-шағал, асфальт қопламалари ётқизилди, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти борасидаги қатор камчиликлар бартараф этилди, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга кредит ажратилишида амалий ёрдам берилди, иш сўраб келганларнинг мурожаатлари ижобий ечим топди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатилди. Суд идораларига ўз ҳуқуқларини тиклаш учун қилинган мурожаатлар ҳам қонуний тартибда кўриб чиқилди.

 

Қизилтепа туманининг «Фурқат» маҳалласи аҳолисининг ички йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаати ўрганиб чиқилиб, 2-сектор ва йўл идоралари кўмагида 7 километр йўлга қум-шағал аралашмаси, қарийб 10 километрлик ички йўлларга асфальт қопламалари ётқизилди. Яна 10 километр йўлни асфальт қилиш «йўл харитаси»га киритилиб, бу ишлар 2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури асосида амалга оширилиши тўғрисида фуқароларга атрофлича маълумот берилди.

 

Қизилтепа туманидаги «Демас» маҳалласи Қатағон қишлоғи аҳолисининг ҳам ички йўллар таъмири билан боғлиқ мурожаати ижобий ечим топди. Ишчи гуруҳи томонидан кўрилган чора-тадбирлар самарасида қарийб 500 метр йўл шағалланди.

 

photo_2020-07-06_16-38-22.jpg

 

Туманнинг «Майта» маҳалласида яшовчи Бахтинисо Тилавова бир ҳовлида 3 та оила яшаши, томорқада иссиқхона қуриш учун шароит борлиги, лекин молиявий жиҳатдан имконияти йўқлигини айтиб, мурожаат қилди. Унинг мурожаати қабулда ўрганиб чиқилиб, кредит ажратишда амалий ёрдам берилди. Таъминотчи корхоналар орқали унинг томорқасига 2 сотихли иссиқхона қурилиши шу куннинг ўзида бошланиб, тайёр ҳолатда топширилди.

 

Оммавий қабулда ички ишлар вазирлиги вакилларига тизим идоралари йўналишларида ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, конимехлик Жалғас Жакипов 2015 йилдан буён ички ишлар органларида ишлашга иштиёқи юқори экани учун ҳужжат топшириб келаётгани, бу борада унга тўсқинлик қиладиган қонуний асослар йўқлиги, ўтган йиллар давомида профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида ишлаганлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг соҳада етарли тажриба орттиргани, қизиқиши ва лаёқати инобатга олиниб, мурожаати оммавий қабул доирасида тузилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, ижобий хулосага келинди ва у ишга қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари томонидан вилоят бўйича ўтказилган жонли мулоқотлар доирасида 182 та фуқаро қабул қилинди. Жиноят, фуқаролик, маъмурий ишлар бўйича ҳамда иқтисодий судларга оид мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида судлар томонидан жами 37 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 20 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилди, 38 нафар шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ тартиби енгиллаштирилди. Шулар қаторида тадбиркорлик субъектлари, деҳқон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорлар фойдасига 3 млрд. сўмга яқин 20 та даъво аризалари жойида қаноатлантирилди. Никоҳдан ажратиш учун мурожаат қилган 11 та оила яраштирилди.

 

Оммавий қабул жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларга тиббий-реабилитация воситаларидан кўмак кўрсатилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, коронавирус пандемияси шароитида турмуш шароити қийинлашган хонадонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларга аҳолида эътибор берилди.

 

Қабулларда жами 638 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди ва улардан 644 та масала қабул қилинди. Муаммоларнинг 310 таси (48%) жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди, 129 тасига (20%) ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 206 та (32%) мурожаат кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар