2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналари депутатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш ҳар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси саналади.

Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш жойлардаги Халқ қабулхоналарининг доимий эътиборида. Шундан келиб чиқиб, вилоятимизда Халқ қабулхонаси билан сиёсий партиялар, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлар ўртасида ўзига хос ҳамкорлик тизими яратилди.

 

Бу тизимга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар асосида депутатлар ўзлари сайланган округдаги мавжуд муаммолар ҳақида маълумотларга эга бўлиб боришмоқда.

 

Хусусан, аҳоли муаммоларини ўрганиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатиш, тегишли ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қабул қилинган қарорлар ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш жараёнларида депутатлар иштирокини таъминлаш яхши натижа бермоқда.

 

photo_2020-07-13_15-16-54.jpg

 

Бу ишларни амалга ошириш учун барча депутатлар ва Халқ қабулхонаси ходимларидан иборат интернет гуруҳи ташкил қилинди. Мазкур гуруҳ орқали депутатлар ҳар бир мурожаатдан электрон тарзда хабардор қилиняптилар. Хабарда мурожаатчи, унинг яшаш манзили ва телефон рақами, ариза мазмуни ҳамда ижрочи ташкилот тўғрисида маълумотлар бор. Мазкур хабар бўйича тушган далиллар асосида депутатлар ижрочи ташкилот билан ҳамкорликда ўз ваколатлари доирасида мурожаатни ҳал қилиш, ўрганиш жараёнларида иштирок этишяпти.

 

Мисол учун, Вобкент туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Фатуллаевнинг уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб Президент Халқ қабулхонаси қилган мурожаати туман Халқ қабулхонаси мудири М. Мустафоев, Халқ депутатлари тумани кенгаши депутатлари Ў.Бобоқулов ҳамда М.Ҳалимовлар ҳамкорлигида ўрганилиб, Ҳ.Фатуллаевга қурилиш материаллари олиб берилиб, ҳашар йўли билан уй-жойларини таъмирлаб бериш чоралари кўрилди. Ҳовли-жойи саранжом қилиниб, томорқа ерларига экин экилиши ташкиллаштирилди. Мурожаатчига томорқа еридан мақсадли фойдаланиш, ер даромад манбаи уни ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш зарурлиги тўғрисида тушунча ва зарурий маслаҳатлар берилди.

 

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Умуман, Халқ қабулхоналарига келиб тушган 6 мингга яқин мурожаатнинг 70 фоизи Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қаноатлантирилди.

 

photo_2020-07-13_15-16-57.jpg

 

Яна бир яхши тажриба хусусида. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессиясида ҳар бир депутатга ўн нафардан ишсиз ёшлар бириктирилиб, йил давомида уларни ишга жойлаштириш топширилди. Шу тариқа депутатлар ёшларни оталиққа олиб, уларга йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар, ишсизларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларида кўмаклашмоқдалар.

 

Бугунги синовли кунларда депутатлар хайр-саховат ишлари билан ҳам шуғулланмоқда. Шу билан бирга, ишсиз қолган аҳолини ўйлаб, қўшимча иш ўринлари яратмоқда. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, «Шоҳруд» ҳиссадорлик жамияти раҳбари Нодир Ҳамдамов ана шундай инсонлардан бири. У яна бир эзгу ишга қўл урди. «Саховатлимиз, иш ўрни яратамиз!» акцияси доирасида иш ўрнини йўқотган 25 нафар кишининг бандлигини таъминлади.

 

У бунга айни синовли кунларда антисептик воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали эришди. Депутат яқин келажакда камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаш ниятида.

 

Олий Мажлис Сенати аъзоси, «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамият раҳбари Нурмуҳамед Ачилов ҳам мана шундай саховатпеша тадбиркорларимиздан. У вилоятимизнинг чегара ҳудуди бўлмиш Олот туманида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож 1849 та оилани ўз оталиғига олди. Ушбу оилаларнинг жисмоний меҳнатга қобилиятли бўлган вакилларини иш билан таъминланмоқда. Аниқроғи, «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» МЧЖга қарашли боғнинг қатор орасига сабзавот ва полиз экинларини экиш орқали ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигининг олди олинмоқда, ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари даромад манбаига эга бўлишмоқда. Шу оилаларнинг меҳнат қилиш имконияти чекланган вакилларини эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масъулиятини Нурмуҳамед Ачилов ўз елкасига олган.

 

Бир сўз билан айтганда, Халқ қабулхонасининг сиёсий партиялар ҳамда депутатлар билан яқин ҳамкорлиги, мурожаатларни ҳал этишдаги янгича ёндашув одамлар ташвишини енгиллатишга, уларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига хизмат қилмоқда.

 

Эркин Қудратов,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар