Бугунги пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, бу борада ишсиз ёшлар муаммосига ечим топиш давлатимиз олдида турган энг долзарб масалалардан биридир.
Бу борада Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Жумладан, ишсиз ёшлар бандлиги таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг февраль ойида Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Жамиятга 20 минг гектар ер майдони ажратилиб, ишсиз юрган минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди. Ёшларга кўмакчи ва елкадош сифатида Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бириктирилди.
Хўш, ўтган давр мобайнида «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» қандай ишларни амалга оширди, қандай натижага эришди?
Йил бошидан шу кунга қадар қорақалпоқ ёшлари томонидан жами 8 минг гектарга яқин ер ўзлаштирилди, турли кўчатлар экилди. Хусусан, 1160 гектарига – беда, 1201 гектарига – маккажўхори, 129 гектарига – кунгабоқар, 104 гектарига – қовун-тарвуз, 283 гектарига – кунжут, 1295 гектарига – шоли, 123 гектарига – жўхори ва 16 гектарига – мош экилди. Бугунги кунда айрим экинларни йиғиб олиш ва айримларига парвариш ишлари олиб борилмоқда.
Масалан, бедадан 900 гектари ўриб олинган бўлса, улардан чорвачилик хўжаликлари учун жами 410 тонна силос ва 11 350 дона пресслар жамланди. Ҳозирда қолган экинларнинг 14 гектарида дорилаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу тадбирларга 46 та юқори унумли қишлоқ хўжалик техникалари жалб этилиб, агротехник ва суғориш ҳамда зараркунандалардан ҳимоялаш ишлари ўз вақтида, самарали олиб борилиши натижасида экинлардан кўзланган меъёрда ҳосилдорлик олишга эришилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |