2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вазир Деҳқонобод маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Бекобод туманидаги Деҳқонобод маҳалласида бўлди.

Ушбу маҳалла Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, туман марказидан 65-70 километр узоқликда жойлашган. Маҳаллада 2 минг 460 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда эҳтиёжманд оилалар 15 та, боқувчисини йўқотган оилалар 11 тани ташкил этади.

Маҳаллада ва масъуллар фаолиятида мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар билан олиб бориладиган профилактик чора-тадбирлар, шунингдек, маҳалла тизимини аҳолига энг яқин, унинг муаммоларига ечим топиб берувчи бирламчи тузилмага айлантириш бўйича тизим ходимлари олдидаги муҳим вазифалар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.

Маҳаллада алоқа тизими бугунги кунда қониқарсиз ҳолатда эканлиги ва бу ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан кўриб чиқиб муаммони ҳал этиш чоралари кўрилиши айтилди.

Маҳалла раисининг томорқа, тадбиркорлик ва ободонлаштириш бўйича ўринбосари Адхам​ Бегатов ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

Маҳалла раиси Мадамин​ Холмирзаев ва раиснинг ҳуқуқ тарғибот масалалари бўйича ўринбосари Суннатилло​ Хошимовга эски тизимдан воз кечиб, янги ғоя ва ташаббус билан фаолият юритишлари уқтирилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар