2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Меҳр-оқибат ва яхшиликдан масрур кўнгиллар

Фарғона вилояти Бағдод туманида 737 та эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

“Қўштегирмон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тешабоевлар оиласи куни кеча оғир жудоликка учради: хонадон соҳибаси узоқ вақт давом этган касалликдан вафот этди. Туман ҳокимлиги вакиллари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиб, оилага аталган пул маблағини топширганларида хонадон соҳиби Раҳимберди аканинг юраги тўлиқди. Кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

 

Ҳафизахон ая Умрзоқова эса “Хўжақишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида қизи ва набираси билан яшайди. Ҳаёт бу оилани ҳам яхшигина синовларда тоблаган. Лекин, шукр, эл-улус, маҳалла-кўй уларни қаровсиз қолдиргани йўқ. Яқинда бу оилага 2 бош майда шохли чорва моллари, 200 килограмм миқдорида буғдой ажратилди, “Саховат ва кўмак” фонди томонидан 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам етказиб берилмоқда. Шунингдек, маҳалладошлар кўмаги билан Ҳафизахон аяга тегишли уйнинг том қисми шифер қилинди.

 

Туман ҳокими Алибек Турсунов хонадон эгаларига пул маблағини топширар экан, мамлакатимизда ҳеч ким эътибордан четда эмаслигини таъкидлади.

 

– Яқинда Ҳиндистон давлатига жарроҳлик амалиётини олиш учун бориб келдим, – дейди “Обод юрт” маҳалласида яшовчи Шалолахон опа Жўраева. – Ички аъзоларимда касаллик аниқланган, шунга доимий равишда даволаниб тураман. Ўзингиздан қолар гап йўқ, бугун чет давлатга бориб даволаниш осон эканми?! Бу ёқда карантин, бутун дунёда шу аҳвол. Шунга, сал қийналиб қолган эдик. Аммо минг раҳмат, маҳалла вакиллари кунда-кунора ҳолимиздан хабар олишади, ҳар томонлама ёрдам бериб туришибди. Айниқса, туманимиз ҳокимининг хонадонимизга кириб келгани, ҳукумат томонидан ажратилган моддий ёрдам маблағини топширгани бизни жудаям хурсанд қилди. Куни кеча пенсия ва нафақаларни ошириш бўйича фармон қабул қилишди. Шундай синовли кунларда бизга катта эътибор қаратишмоқда.

 

Бугун қайси бир юртдошимиз билан гаплашманг, пандемия даврида кўрсатилаётган ёрдам учун ўзларининг самимий дил изҳорларини билдирмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар