Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 та кўча мавжуд. Мазкур ҳудуд Ўрикзор, Наврўзбобо, Шукрона, Янги ҳаёт кўчаларидан иборат. Ҳозирги кунда ушбу кўчалардаги 230 та хонадонда 1360 нафар аҳоли яшайди.
Ўтган йили “Бўстон” МФЙда “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида “Бухоро нефт газ саноат инвест” МЧЖ томонидан сув қувурлари ётқизилди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи маълум сабабларга кўра кечиктирилган эди.
Туман прокурори, 2-сектор раҳбари, адлия маслаҳатчиси С.Қурбонов мазкур масалани мутасаддилар иштирокида кўриб чиқиб, муаммо бартараф этилди.
Натижада, шу куннинг ўзида туман Давлат хизматлари маркази ҳамда “Сувоқава” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда аҳолига босқичма-босқич сув ҳисоблагичларни ўрнатиш, ҳафта охирига қадар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |