Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров Пешкў туманда аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Вилоят раҳбарига фуқаролар томонидан коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, уй-жойни кадастрдан ўтказиш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, мактабларга қўшимча бинолар қуриш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалалар билан мурожаатлар қилди.
Қабулда 50 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларнинг 11 таси жойида ҳал этилди. 7 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди. 34 та мурожаат бўйича тегишли вилоят раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.
– Бизнинг Қўрғон қишлоғи аҳолисини кўп йиллардан бери қийнаб келаётган масалалар бор, – дейди тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Қўрғон қишлоғида яшовчи Рафиқ Ҳалимов. – Кейинги йилларда аҳоли сонининг ошганлиги сабаб қишлоқдаги трансформаторнинг электор энергияси билан таъминлаш қуввати пасайди. Трансформатор яроқсиз ҳолга келиб қолган. Ҳар куни чироқ ўчиши кузатилади. Яна бир масала. Қишлоқ ички йўллари таъмирланмаган.
Вилоят раҳбари Қўрғон қишлоғи аҳолисини қийнаб келаётган мазкур масалани мутасаддилар билан муҳокама қилди. Натижада Қўрғондаги трансформатор октябрь ойига қадар янгиланадиган, ички йўллар шағаллаштириладиган бўлди.
Қабулда Ғиждувон, Вобкент, Қоракўл туманлари ва Бухоро шаҳридан келган фуқароларнинг ҳам мурожаати тингланди. Уларнинг муаммолари ҳам қонун доирасида кўриб чиқиш бўйича мутасаддиларга йўналтирилди.
– Автобекат қуриш учун ер майдони ажратилишини сўраб мурожаат қилдим, – дейди Ғиждувон тумани “Буктарой” маҳалла фуқаролар йиғини Найманобод қишлоғилик Ҳамза Раҳмонов. – Вилоят раҳбари мазкур масалада мутасадди раҳбарларга топшириқ берди. Агар масала ижобий ҳал этилса, янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганман.
Сайёр қабулда шунингдек, тумандаги корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |