Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр қабули Амударё туманида ўтказилди.
- Ҳукумат раҳбарларининг аҳоли билан бевосита мулоқотга кириши, айниқса, сайёр қабуллар ташкил этиб, мурожаатчилар ҳузурига бориши халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ҳамда имкониятлар ишга солинмоқда.
Бундай саъй-ҳаракатлар юртдошларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини юксалтириб, дунёқарашини тубдан ўзгартириш, яратувчанлик ва ташаббускорлигини оширишга замин яратмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов.
Сайёр қабулда амударёлик аҳолининг мурожаат ҳамда таклифлари тингланиб, улардан турли масалаларга оид, хусусан, чорвачилик комплекси учун ер майдони ажратиш, 100 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг қурилишини якунига етказиш учун имтиёзли кредит ажратиш, фермер хўжаликка трактор сотиб олиш учун кредит ажратиш, Амир Темур номли овул ҳудудидаги хонадонларнинг томорқа ерларини оқар сув ҳамда ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 та ер ости қудуғи қазиш каби масалалар бўйича амалий ёрдам сўралган мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакилларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ногиронлиги бўлган, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Шунингдек, мутасаддилар тумандаги табиий газ етиб бормайдиган Ўртақалъа овули Aрна бўйи маҳалласидаги хонадонларга газ баллонларини топширди.
Сайёр қабул карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Қабул жараёнида фуқаролар мурожаат ҳамда таклифлари инобатга олиниб, ҳар бири тегишли мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда ижобий ҳал қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |