2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Назархон овулида "Обод қишлоқ" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, жорий йилда ҳар бир туманда 2 тадан қишлоқда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг қишлоқ 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Амударё туманидаги “Назархон” овули ҳамда “Қипчоқ” шаҳарчалари “Обод қишлоқ” дастурига киритилган.

Дастур амалга оширилаётган “Назархон” овулида салкам 4 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли хонадонлари сони 702 тани ташкил қилиб, дастур доирасида 115 та уйларни ободонлаштириш режалаштирилган. Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мақсадида 6,9 км узунликдаги янгидан ичимлик сув қувурларини ётқизиш, электр тармоқлари етиб бормаган, янгидан қурилган турар жойларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янгидан 4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини қуриш, эскирган 24,1 км узунликдаги электр тармоқларини модернизация қилиш, 1 та транформатор пунктини янгидан ўрнатиш, 3 тасини мукаммал таъмирлаш, 5 та газ тақсимлагич ўрнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 1,6 км узунликдаги газ тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, табиий газ босими паст бўлган ҳамда газ тармоғи етиб бормаган хонадонларни 60 дона суюлтирилган газ баллонлари, 100 тонна кўмир ва кўмир брикет маҳсулотлари билан таъминлаш, 5,5 км узунликдаги қишлоқ автомобиль йўлларни жорий таъмирлаш, аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2 та бекат ташкил этиш, 2 та ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, 3 та савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини ташкил этиш режалаштирилган.  Айни кунларда бу ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, режадаги 115 та уйлардан  71 тасида таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, бу ишларга 355 млн. сўм миқдорида маблағ сарф қилинди. Овул ҳудудида умумий узунлиги 6,9 км бўлган ичимлик суви қувурларини ётқизиш ишлари якунланиб, бу ишларга 659 млн. сўм маблағ сарф қилинди. Шунингдек, йўл бўйларига 66 та симёғочлар, 20 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 4,4 км узунликдаги газ тармоқлари, 2 км узунликдаги қишлоқ автомобиль йўллари, овул марказий кўчаси бўйида эса узунлиги 1,6 км бўлган пиёдалар йўлакчаси ташкил қилинди.

Овул ҳудудида 2 та жойда ҳар бири 16 млн. сўмлик 2 та автомобиль тўхташ жойи қурилди. Овулдаги сув таъминоти оғир бўлган “Кўк дарё” аҳоли пунктидаги 50 та хонадоннинг томорқа ер майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида 1,3 км узунликда янгидан “Қирқ жап” канали қазилди. Лойқа босиб қолган “Хўжа жап” каналининг 1 км қисмида тозалаш ишлари амалга оширилди.  Шунингдек, аҳоли томорқа ерларини сув билан таъминловчи 2,1 км узунликдаги ариқлар ҳамда “Назархон-арна” каналининг 2,2 км қисми тозаланиб, сув ўтказувчанлиги оширилди.

Аҳолининг таклиф ва илтимосларига кўра ҳудуддаги заҳ сувлари сатхини пасайтириш учун 5,4 км узунликдаги коллекторларда 30 млн. сўмлик тозалаш ишлари олиб борилди, 8 гектар ер майдонларида тозалаш ишлари амалга оширилди. Йўл бўйидаги 16 та турар-жойлар олдидаги ариқлар қазилиб, арча дарахтлари экилди.  

 “Назархон” овул фуқаролар йиғини биносида 200 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, йиғин биноси замонавий кўринишга ва барча шароитларга эга бўлди. Овулдаги 3-сонли мактаб биносида 180 млн. сўмлик, 10-сонли мактабгача таълим муассаси биносида 735 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий кўриниш касб этган таълим муассасалари бинолари яқин вақт ичида болажонларни ўз бағрига чорлайди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Бердақ қишлоқ врачлик пункти биносида 311 млн. сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, айни кунларда бинода иш суръати қизғин давом эттирилмоқда.  

Бир сўз билан айтганда, Назархон овулида мазкур дастур доирасида қилинаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Ғ.Ешниёзов

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар