Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Дастлаб, чегара ҳудудда жойлашган Чашма булоғига бориб, ҳудуддаги вазият, аҳолининг яшаш тарзи билан танишган вилоят раҳбари аҳоли билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглади.
Чашма булоғи муқаддас жой. Келин куёвлар тўйдан олдин булоқ бошига келиб, ўз тилакларини айтишади. Бу сўхликларнинг азалий одати. Вилоят раҳбари бу манзилга ташриф буюрган пайт янги келин куёвлар ҳам келишди. Келин-куёвлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади ва туёна сифатида телевизор совға қилди. Хонадонларга кириб, одамлар билан учрашди. Уларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутди ва аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида мутасаддиларга топшириқ берди.
Туманда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Айни дамда Сўх туманида еттита беш қаватли замонавий уй, 260 ўринли замонавий мактаб, маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилмоқда. Тумандаги биринчи сектор ҳудуди яшовчи аҳолининг эҳтиёжини инобатга олиб, бу ҳудудда иккита замонавий беш қаватли уй қурилиши дастурга киритилган бўлиб, бугун мазкур иншоотнинг илк тамал тоши қўйилди.
Тумандаги "Сариканда" маҳалла фуқаролар йиғинида “Сўх намунаси” тикув фабрикаси фаолият олиб боради. Мазкур фабрикада ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотларини кўздан кечирган вилоят ҳокими фабрика раҳбарига фаолиятни кенгайтириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва чет давлатларга экспорт қилиш масаласини айтди.
- Бунинг учун вилоят ҳокимлиги томонидан қандай ёрдам керак бўлса биз тайёрмиз,- деди вилоят раҳбари.
Мазкур маҳаллада давлат хусусий шерикчилик асосида маҳаллий тадбиркор томонидан маҳалла фуқаролар биноси замонавий тарзда бунёд этилмоқда. Вилоят ҳокими тадбиркорларни жалб этиб, бошқа маҳаллаларнинг биносини давлат хусусий шерикчилик асосида бунёд этилиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
Туманнинг Қайроқ массивида бир ярим минг гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер мавжуд. Ўзлаштириш учун албатта сув керак. Президентимиз қарори билан бугун мазкур ҳудудга Сўх дарёсидан сув тортиб чиқариш мақсадида Қайроқ насос станцияси қурилмоқда. Бунинг учун давлат бюджети ҳисобидан қарийб 92 миллиард сўм маблағ ажратилган. Айни дамда қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жараённи кўздан кечирган вилоят раҳбари бу ерда ишлаётган мутахассислар билан суҳбатлашди, насос станциясиниг лойиҳаси билан танишди.
Иккинчи сектор ҳудудида кичик саноат зонаси яратилмоқда. Бу ҳудудда дастур доирасида эллик еттита лойиҳа сўхлик тадбиркорлар томонидан амалга татбиқ этилмоқда. Вилоят ҳокими яратилаётган кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар штабига келиб, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашди. Мулоқот чоғида Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш учун қўшимча лойиҳаларни амалга татбиқ этиш, одамларни тадбиркорликга жалб этиб, бу ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда дам олиш масканларини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |