Бухорода Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, шунингдек 20 га яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда.
Сайёр қабулнинг биринчи кунида Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор ҳамда Когон туманлари фуқароларининг муаммолари ўрганилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тушган мурожаатларни кўриб чиқишда вазирлик ва идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров ва секторлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилот, идора ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Қабул давомида 442 нафар фуқаронинг жами 449 та масала бўйича мурожаатлари келиб тушди. 136 та мурожаат ижобий ҳал этилди. 55 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат берилди. 68 та мурожаатга тушунтириш ишлари олиб борилди. 190 та мурожаат ижро учун назоратга олинди.
– Когон тумани Кулолон қишлоғидаги 12 та хонадон сув билан таъминланмаган, – дейди мазкур қишлоқда яшовчи Мурод Турдиев. – "Уй сув таъминот" АЖ вакилларига мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди. Бундан хурсандмиз. Оғиримиз енгил бўлди.
– Дарҳақиқат, мазкур масалада маҳаллий ҳокимият вакиллари билан келишган ҳолда қувурлар ётқизилиб, сув билан таъминлаш ишлари бошланди, – дейди "Уй сув таъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Бердимурод Турсунов. – Тез кунларда мазкур 12 та хонадон ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Қабул давомида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам, инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ички ишлар, прокуратура ва суд ишлари билан боғлиқ ҳаракатлар, шунингдек, уй-жой таъминоти, соғлиқни сақлаш, жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти учун банк имтиёзли кредит маблағини ажратиш, қолаверса, ички йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, коммунал хизмат, меҳнат ва бандлик йўналишларига оид мурожаатлар келиб тушди.
Энг кўп мурожаат тушган соҳа ички ишлар фаолиятига оид бўлиб, 64 тани ташкил этди. Суд қарорлари юзасидан 53 та, прокуратура органларига 48 та, иш билан таъминлаш бўйича эса 24 та мурожаат келиб тушган.
Вилоятда сайёр қабуллар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |