Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Энергетика вазирлигининг аҳоли ва ишлаб чиқариш қувватларини электр энергияси ва газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисидаги ахборотини эшитди.
Юртимизда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига энергетика соҳасини тайёрлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларини аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларига барқарор етказиб бериш тизими жорий этилиб, ушбу тизим доирасида Энергетика вазирлигининг марказий ва ҳудудий штаблари ташкил этилди.
Шунингдек, келаётган куз-қиш мавсумига энергетика объектларини сифатли тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилди. Электр энергияси таъминоти бўйича жорий йилнинг октябрь ойидан 2021 йил март ойига қадар республиканинг жами эҳтиёжи 40 миллиард 816 миллион кВатт-соатни ташкил этиши кўзда тутилган. Электр энергияни аҳолига беталофат етказиш мақсадида электр узатиш тармоқларида 400 дан ортиқ трансформатор, 600 тонна трансформатор мойи, 100 тонна сим захираси ҳамда 450 та авария-тиклаш бригадалари ташкил қилинган.
Бугунги кунда истеъмолчиларни кўмир билан таъминлашда умумий сиғими 362 минг тонна бўлган 91 та омбор хизмат қилмоқда. Улар 84 та электрон автотарози, 126 та махсус техника ва кунлик ишлаб чиқариш қуввати 4,4 минг тонна бўлган 86 та брикет ускуналари билан таъминланган. Йил якунига қадар республика истеъмолчиларига жами 6 миллион 995 минг тонна кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш режалаштирилган.
Жорий йил 1 ноябрига қадар 14 минг 311 та ижтимоий соҳа ташкилотларига 405 минг тонна ҳамда 1 декабрига қадар 2 миллион 700 мингта аҳоли хонадонларига 600 минг тонна маҳаллий кўмир етказиб берилади. Айни кунга қадар аҳоли эҳтиёжлари учун 116,1 минг тонна ва ижтимоий соҳа ташкилотлари учун 254,3 минг тонна маҳалий кўмир етказиб берилган.
Қўмита эшитувида таъкидланганидек, табиий газ таъминоти соҳасида жорий йил 1 ноябрга қадар 74 километр газ қувурлари мукаммал таъмирланиши, 44 километри реконструкция қилиниши, 605 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланиши, 80 минг 334 таси техник тафтишдан ўтказилиши кўзда тутилган. 6 минг 779 километр қувурлар босим остида синалиши ва тозаланиши ҳамда 5 минг 289 километр ер ости қувурлари махсус приборлар ёрдамида текширилиши белгиланган.
Эшитувда халқ вакиллари учраётган камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар берди. Хусусан, депутат Нодир Тилаволдиев таъкидлаганидек, сайлов округларидаги ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жойлардаги аҳолини қийнаётган энг глобал масала куз-қиш мавсумида хонадонларини иситиш, қишдан соғ-омон чиқиб олишдир. Табиий газ маҳаллий аҳолига узлуксиз етказиб берилса ва ундан самарали фойдаланиш назоратга олинса, экспортга сотиладиган нархга яқин нархларда аҳоли табиий газни бажонидил сотиб олади. Энг асосийси, оз бўлса-да, халқнинг оғирини енгил қилади.
Истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш учун қўшимча чоралар белгиланган бўлиб, хусусан, аҳолига 386 минг тонна ёки режадан 80 минг тонна кўп суюлтирилган газ етказиб бериш мўлжалланган. Бунинг учун мавжуд қурилмаларда қўшимча 8 минг тонна ва янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 72 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш ва тўловлар жараёнининг автоматлаштирилган тизими йил охиригача жорий этилади. Бунинг учун график асосида 3,5 миллион дона ID-карталар ва 4,5 миллион дона бар-кодли махсус ёрлиқлар харид қилинади.
Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |