2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳокимият ва халқ ўртасидаги мулоқот демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий кўрсатгичидир

Жорий йилнинг 14 октябрь куни «Эшитувчи давлатдан адолатли давлат сари» мавзуида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ва Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Қозоғистон, Германия ва Ўзбекистон давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар давлат органлари ва аҳоли ўртасида самарали мулоқот ва конструктив ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, жамият ва давлат ишлари бошқарувида фуқароларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш каби масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари А.Неъматов конференцияда сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти халқ қабулхоналари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича мамлакатимиз тажрибасини таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти вакилининг сўзларига кўра, президентнинг халқ қабулхоналари фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат тизимининг самарали фаолият юритишини таъминлайди, барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жойлардаги фуқароларнинг долзарб муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор ҳал қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Экспертнинг қайд этишича, энг муҳими бугунги кунда халқ қабулхоналари мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари кафолати сифатида президент ваколатларини амалга оширишда барча ҳокимият бўғинларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ўзаро алоқаларини таъминлашнинг самарали ва кучли воситасига айланди.

А.Неъматовнинг қайд этишича давлат органлари ва аҳоли ўртасида самарали стратегик коммуникация каналларининг мавжудлиги демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим кўрсатгичи ҳамда давлат ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг муҳим шартидир.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори З.Шаукенова Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Эшитувчи ва адолатли давлат» концепциясини таништирар экан, унинг асосий мазмуни давлатнинг фуқаролар сўровларига тезкор ва конструктив жавоб қайтариши ҳамда жамият билан ҳамкорлик қилган ҳолда, аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал этиш эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу фуқароларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари К. Мор ҳокимият ва аҳоли ўртасида мулоқот ўрнатиш бўйича Германия тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Унинг қайд этишича, ушбу модель одиллик, ҳамфикрлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш каби тамойилларга асосланади.

Конференция давомида иштирокчилар шунингдек, давлат органларининг жойлардаги аҳоли билан мулоқотини ташкиллаштиришнинг турли амалиётларини ҳам кўриб чиқишди. Давлат органлари фаолиятидан фойдаланиш, уларнинг очиқлиги ва халқ билан мулоқот қилишга тайёрлиги ҳамда фуқароларнинг қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнларига жалб қилинганлик даражасини ошириш давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг муҳим тамойиллари экани қайд этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар