Самарқанд шаҳри кунида самарқандликлар учун яна бир қулайлик яратилди - шаҳар Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди.
Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида "Kayumov stroy invest" масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилди. Бино энг сўнгги ахборот технологиялари асосида жиҳозланган. 2 қаватдан иборат марказда электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, 36 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.
Замон талаблари даражасида жиҳозланган ушбу марказ биносида фуқаролар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Шунингдек, шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, адвокатура, нотариус ва суғурта бўлими, банк кассаси, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳамда фуқаролик паспортини бериш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими ходими хонаси ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, кутиш залида мўъжаз китоб жавони мавжуд бўлиб, фуқаролар бу ерда жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини мутолаа қилиш имкониятига эга бўлишади.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Э. Турдимов ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори У. Муҳаммадиев иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |