2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сўхда ҳар куни ўзгариш ва янгиланишлар бўлмоқда

Фарғона вилояти Сўх туманида амалга оширилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳудуд чиройини яна очмоқда.

Кундан кунга янги иншоотлар бўй кўрсатаётган бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳам ўз ечимини топаётир. Саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича 95 та лойиҳани амалга ошириш жараёни бошланди.

 

“Демурсад” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Озоджон Одилов томонидан умумий қиймати 5 миллиард сўм бўлган замонавий тўйхона хизматини ташкил этиш инвестиция лойиҳаси бажарилмоқда. Бунинг натижасида 20 нафар янги иш ўринлари яратилади.

 

– Президентимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар бир тадбиркор учун энг масъулиятли вазифа, - дейди тадбиркор Озоджон Одилов. – Айниқса, чекка ҳудудларда ҳам хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш лозим. Мазкур мажмуада савдо ва хизмат кўрсатиш учун барча шохобчаларнинг фаолияти йўлга қўйилади.

 

Умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1,4,16,17,19 ва 22-таълим масканларига 99 дона янги компьютерлар топширилди. Бу сўхлик ёшларни ахборот технологияларни ўзлаштиришида муҳим ўрин тутади. Шунингдек, айни кунларда ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

1-сектор ҳудудига кирувчи Тул маҳалласининг “Ёшлик” кўчасида истиқомат қилувчи аҳолини эндиликда электр-энергиясидан бўлган муаммолари бартараф этилди.

 

– Кўчамизда юзга яқин хонадонлар бор, – дейди маҳаллада яшовчи фуқаро Гулдиёр Иргашев. – Давлат дастури доирасида бизнинг кўчамизга янги трансформатор ўрнатилди. Маҳалламиздаги барча эски симёғочлар ўрнига янги замонавий темир-бетон таянчлар ўрнатилса, бу борада бизда умуман муаммо қолмайди.

 

Туман электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси Додоориф Рауповнинг маълумотига кўра, шу кунгача туманга 35 та трансформатор олиб келинди.

 

“Қизилқиёқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш- таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда узунлиги 1 километр бўлган пиёдалар йўлакчаси, 2 минг 250 метр масофага бетонли қоплама ётқизилди.

 

“Чумоқча” маҳалла фуқаролар йиғини туманнинг 4-сектори ҳудудида жойлашган.Маҳалла аҳлини сув таъминотидаги муаммоларга барҳам бериш, шунингдек, электр-энергияси, йўл қурилишидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқ.

 

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Улуғбек Хўжамовнинг таъкидлашича, “Навобод” кўчасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2,7 километр масофага тармоқ тортиш ишлари давом этмоқда. “Тагимазор” кўчасига янги бетон таянчлар ўрнатилмоқда. Энди эски симёғочлар ўрнини янги замонавий бетон таянчлар эгаллайди. Шунингдек, “Сўх” кўчасида 1 километр масофадаги йўлларга пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар