Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳрат Алиев Ромитан туманида сайёр қабул ўтказди
Тадбирда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Қабулда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, Ромитан тумани ҳудудидан ўтувчи ички йўлларни таъмирлаш, ногирон ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари ажратиш, Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини кўчаларига тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, маҳалла қишлоқларини табиий газга улаш, кўп қаватли уйнинг том қисмини таъмирлаш ва ички ишлар органларининг тергов органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. 1 таси бўйича қонунда белгиланган тартибда тушунтириш берилди. 9 та мурожаат алоҳида назоратга олиниб, белгиланган муддатда ижро этиш учун қабул қилинди.
Сайёр қабул жараёнида оилаларнинг моддий аҳволи, иш билан таъминланганлиги ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Фуқароларга қўшимча даромад топиш йўллари тушунтирилди.
Қабул давомида тумандаги Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғини Янгиҳаёт кўчаси 178-уйда яшовчи, фуқаро Нигина Тилавованинг яшаш уйидаги 4 сотих ер майдонида иссиқхона қуриш учун 30 миллион сўмлик, А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Бобир Ҳамдамовга Ромитан эркин иқтисодий зонасида замонавий иссиқхона қуриш учун 450 минг АҚШ доллари, Боғча МФЙ Боғча қишлоғида яшовчи, фуқаро Азизбек Мадиёровга чорвачилик йўналишида 30 миллион сўмлик кредит маблағлари олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.
Мурожаатчиларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида кредит ажратиш бўйича вилоят мутасаддиларига зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шу куннинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
– Моддий жиҳатдан қийналиб қолгандим, – дейди тумандаги Ўба маҳалласи Хўжаобод қишлоғида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони фуқаро Нодира Ҳожиева. – Дори-дармон воситалари олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди. Бунинг учун миннатдорчилик билдираман. Дори-дармон сотиб олиш учун 300 минг сўмлик сертификат ҳамда 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Қўшимча ўрганиш учун қабул қилиб олинган 9 та мурожаатлар юзасидан мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди. Ҳар бир мурожаатни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун мутасаддиларга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |