2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Номига монанд Бўстон

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани маркази – Бўстон шаҳри номига монанд маскан. Айни пайтда туман маркази “Обод қишлоқ” дастури асосида янада чирой очиб, аҳоли фаровонлигини юксалтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– “Обод қишлоқ” дастурига туманимиздан Ақчакўл ва Чайка массивлари киритилган, – дейди Элликқалъа тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ниетбой Сержанов. – Ҳозиргача “Ақчакўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 552 та уй-жойнинг 400 дан ортиғи таъмирдан чиқарилди. Кам таъминланган 13 оила хонадони таъмирлаб берилди. Йўллар таъмири, ичимлик суви тармоқлари тортиш, электр энергияси таъминотини яхшилаш ишлари якунига етмоқда. Газ тармоғи тўлиқ таъмирланиб, 300 хўжаликка суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Умуман олганда, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 80 фоиз ишлар бажариб бўлинди. Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрамига қадар барча ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилади. 

Туман марказида кўп йиллардан буён эътибордан четда қолган маданият бўлими биноси замонавий кўринишда қайта таъмирланди.

Элликқалъа азалдан тамаддунлар тўқнашган маскан. Бу ерда неча асрлардан буён ҳаёт қайнаб келган. Жилов кўрмаган Жайҳун бир пайтлар тўлиб-тошиб, ўзанини Каспийга буриб кетган. Шу тариқа бу заминдаги қадимий тамаддун бешиги ўз ўрнини саҳро салтанатига бўшатиб берган. Қадимий Жайҳуннинг Оролга қуйилиб турган ирмоғи Ақчадарёнинг (унинг суви сақланиб қолган энг чуқур жойи ҳозир “Ақчакўл” дейилади) икки соҳили бўйлаб жойлашган қалъалар харобалари ҳануз маҳобатли савлати билан буюк мозийдан садо бермоқда. Қадимда бу диёр не-не донишманду жаҳонгирларни дунёга келтирмаган, дейсиз. Қадимий Хоразм номи билан тарихдан мустаҳкам жой олган буюк давлат салтанати айнан шу ҳудудда гуллаб-яшнаган. 

"Оққан дарё оқмай қолмас", деганларидек, минг йиллар давомида қулоч ёзиб ётган чўлистонлар заҳматкаш инсон қўли билан гулистонга айланганига кўзларинг ишонмайди. 

Элликқалъада замон билан ҳамнафас инсонларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Шундай инсонлардан бири туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор жарроҳи Санъат Жумабоевдир. У мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни чин юракдан ҳис этиб, сидқидилдан меҳнат қилаётган фуқаролардан бири. Шифокорликдан ташқари балиқчилик, паррандачилик билан ҳам шуғулланади. Иссиқхонаси ҳам бор. 

– Бу ишлар фарзандлар учун ибрат, амалий тарбиядир, – дейди С.Жумабоев. – Қолаверса, оилага қўшимча даромад келтиради. Агар бола маблағ қандай келаётганини кўрмаса, турмушга енгил-елпи қараб, келгусида ҳаёт синовларига дош беролмаслиги мумкин.

Элликқалъалик яна бир тадбиркор – Жумабой Жабборов Ўзбекистонда илк бор лайкрали жинси матоси ишлаб чиқарадиган “Boston mega tekstil” корхонасини ишга тушириб, 200 иш ўрни яратиш ниятида. Шу корхона билан бирга иш бошлаш арафасида турган “Boston optimsl tekstil” корхонасида ип-калава ва юмшоқ сочиқлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Корхона ишга тушиши билан яна 200 та янги иш ўрни яратилади. 

Ота касби чорвачилик бўлган Исоқжон Ҳусайинов эса қуёнчиликни сердаромад соҳа билиб, тез кўпаядиган ва салмоқ босадиган наслли хикол қуёнларини етиштирмоқда. Унинг асл мақсади келгусида ушбу қуёнлар бош сонини кўпайтириб, хорижий давлатларга экспорт қилишдир. Ушбу лойиҳа амалда яхши даромад беради. Бунинг учун унда аниқ бизнес-режалар бор. 

Элликқалъа туманида эл-юртни обод ва фаровон қилиш ниятида сидқидилдан меҳнат қилаётган фидойи инсонлар кўп. Тараққиёт айнан шундай инсонларнинг меҳнати билан юксалади. 

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА    

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар