2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ғалаба қишлоғининг қиёфаси ўзгармоқда

Жиззах вилоятининг Мирзачўл тумани "Ғалаба" маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида якунланади.

Дастур доирасида 100 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик мажмуаси бунёд этилаётгани шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларига кенг қулайлик яратади.

Амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларида туман ва вилоятдаги корхона-ташкилотлардан ташқари, бир қатор вазирликлар, тижорат банклари вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, маҳалланинг янада обод ва кўркам бўлишига ҳисса қўшаётир.

Маҳалла ҳудудидаги режасиз ва ноқонуний қурилган эски иншоотлар тўлиқ бузилди. Янги намунавий лойиҳадаги 112 та уй қурилиши Мустақиллик байрамигача тўлиқ битказилади.

Дастурни амалга оширишда одамларга муносиб турмуш шароити яратиш, замонавий иншоотлар қуриш ва хизматларни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, янги уйга кўчиб ўтаётган одамларга шахсий ёрдамчи хўжалик юритиши учун зарур шароит яратилаётир.

Шу мақсадда санитария тозалигига зарар етказмайдиган алоҳида майдонда шахсий хўжаликлар учун махсус лойиҳа асосида 100 бош қорамол ва 100 бош қўй-эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик мажмуаси ҳашар йўли билан қурилди. Ветеринария шохобчаси ва бошқа ёрдамчи иншоотларни ўз ичига олган мажмуада чорва боқиш учун барча шароит яратилган.

Ҳозир бу ерда янги уйга кўчиб ўтадиган оилаларнинг имтиёзли кредит асосида сотиб олган 100 бош бузоқли сигири боқилмоқда. Чорвани парваришлаш ва ветеринария хизмати кўрсатиш учун “Мирзачўл чорва мажмуаси” МЧЖ ташкил этилди. Мажмуа таркибидаги ветеринария шохобчасида икки нафар мутахассис ишлаётир. Чорвачилик мажмуасида эса 20 та иш ўрни яратилди.

– Бу ерда сигирлар шартнома асосида сақланади, – дейди ушбу МЧЖ раҳбари Файзулла Холмирзаев. – Ҳар бир сигир ўртача 8 литрдан сут беради. Шу ердаги сутни қабул қилиш шохобчаси сутнинг 1 литрини 4 минг сўмдан сотиб олади. Демак, мол эгаси сигир сутидан ойига 900 минг сўм атрофида даромад қилади. Мол парвариши учун шартномага кўра мажмуага 300 минг сўм тўлайди. Қолган даромадни кредит тўлови учун ўтказиб берса, сигир ва бузоқлар текин келгандай гап. 

Мажмуа ёнида 200 бош қўй-эчки боқиладиган яна бир иншоот қурилмоқда. Бу ерга 4-5 литр сут берадиган зотли эчкилар олиб келиш мўлжалланган. Шунингдек, сутни қайта ишлайдиган цех қуриш ҳам режалаштирилган.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар