2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматлари марказида барча қулай шароит яратилган

Қарши шаҳрида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида янги қуриб битказилган ушбу марказ фаолияти билан танишди.

 Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг қайд этишича, Давлат хизматлари маркази орқали аҳолига 140 дан зиёд хизматлар кўрсатилмоқда. Бу ерда электрон навбат тизими жорий қилинган, махсус инфокиосклар, электрон аукционда иштирок этиш учун махсус жой, инвесторлар ва тадбиркорлар билан бизнес-учрашувлар ўтказишга мўлжалланган хона мавжуд. Шунингдек, анжуман ва семинарлар учун конференц зал, буфет, кутубхона ва болалар майдончаси ташкил этилган.

– Марказда тўртта ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш бурчаги бўлиб, у ердаги компьютерлар интернет тармоғига уланган, – дейди У.Муҳаммадиев. –  Бу ерда 300 кишилик қулай ўриндиқ мавжуд, фуқаролар навбат кутиши ва шу аснода овқатланиши ёки китоб ўқиши мумкин. Шунингдек, марказда бир неча турдаги пуллик хизматлар ҳам мавжуд. Яъни, фуқаро давлат хизматидан фойдалангандан сўнг пуллик хизматга иши тушса, бу ерда бемалол ишини битириши мумкин. Бу ҳам вақтни сарфлайди, ҳам маблағ тежалади. Энг аввало, биз фуқароларни масофадан ишлашга ўргатишимиз лозим. Узоқ ҳудудлардан вилоят марказига келиш шарт эмас. Компьютер, интернет орқали онлайн ишини бажариши мумкин.

Тўловларни амалга ошириш учун банк кассаси, банкоматлар ишлаб турибди. Бу ерда яна нотариус, ФҲДЁ бўлими, суғурта ташкилоти филиаллари фаолият кўрсатади. Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонасида фуқароларнинг таклиф ва шикоятлари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Тошкентда синов тарзида йўлга қўйилган “Surdo-online” платформаси илк бор Қарши шаҳрида ўрнатилди. Ушбу тизим имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан чекланмаган тарзда, қулай ва тезкор фойдаланишга ёрдам беради. Ушбу платформа орқали сурдо таржимонлик мутахассислигига эга ёшлар иш билан таъминланмоқда.

Бу ерда Президентимиз одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, маҳаллалар билан онлайн боғланиб, аҳолига қулайлик яратиш, маҳаллаларда марказ хизматларини ташкил этиш, бу орқали одамларнинг оғирини енгил қилиш бўйича вазифалар берди.  

Бундай марказларда кўрсатилаётган хизматлардан одамларнинг хабардорлигини ошириб, кенг фойдаланишга ўргатиш муҳимлигини таъкидлади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар