Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдуразоқов ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда. Янги, истиқболли лойиҳалар билан танишмоқда.
Бугун бўлиб ўтган авбатдаги “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашуви аввалида олдинги мулоқотларда белгиланган вазифалар ижроси атрофлича муҳокама этилди. Муаммоли масалалар ечими кўриб чиқилди.
Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, ҳозирга қадар вилоят раҳбарининг кичик бизнес вакиллари билан ўтказган мулоқотлари мобайнида жами 117 мурожаат келиб тушган.
Жумладан, 61 мурожаат ижобий ҳал этилишига эришилди. Айни пайтда ишбилармонлар томонидан кўтарилган 56 масала юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Навбатдаги учрашувда 30 нафардан зиёд ишбилармон бизнес лойиҳалари, фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқлар бўйича ҳокимга мурожаат билан чиқди.
Бундан ташқари имтиёзли банк кредити, ер ажратиш ва коммунал хизматлар таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам тингланди. Шавкат Абдураззоқов ҳар бир мурожаат доимий назоратда экани, ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |