2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муаммоларга ечим бўлаётган сайёр қабуллар

Ҳудудларни ўрганиш ва аҳолининг ҳақли эътирозлари, муаммо ва мурожаатларига ечим топиш мақсадида Сирдарё вилоятидаги секторлар раҳбарлари сайёр қабул ва учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ж.Ғойибов томонидан Мирзаобод туманининг Боғистон ва Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинларида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабулда сектор раҳбари, ишчи гуруҳ аъзолари ва мутасадди идораларнинг вакиллари ташкилот, муассасаларда бўлиб, кўчама-кўча, уйма-уй юриб маҳалла кўчаларида, ҳудуддаги ташкилот ва муассасаларда ҳамда аҳоли хонадонларидаги муаммоларни ўрганди. Фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашилди. Юзага келган муаммолар, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сайёр қабул жарёнида фуқаролар томонидан 10 дан ортиқ масала бўйича мурожаатлар бўлиб, уларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилган бўлса, 1 та масала юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Аҳоли томонидан кўтарилган 3 та масала эса ўрганиш вақт талаб қилганлиги боис, мутасаддиларга вазифалар юклатилиб, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди ва назоратга олинди.

Жумладан, Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини “Истиқлол” кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро А.Суюнов хонадонидаги иссиқхонада майизчилик билан шуғулланаётганлиги, пенсия ёшига яқинлашиб қолганлиги, бироқ унинг иш стажи етарли эмаслиги тўғрисида қилган мурожаати солиқ идораси вакиллари томонидан жойида ижобий ҳал этилди.

– Президентимизнинг жорий йил 8 июндаги қарорида белгилаб қўйилганидек, биз Алишер Суюновни томорқасида шуғулланаётган ишини ҳисобга олиб, уни ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритдик, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспектори, ишчи гуруҳи аъзоси А.Абдувалиев. – Эндиликда у зарур иш стажига эга бўлиши ва пенсия ёшига етгач, етарли иш стажи билан нафақага чиқиши мумкин.

Шу куни фуқаролардан тижорат банкларидан берилаётган кредитларнинг фоизи анча юқори эканлиги, маҳалла томонидан моддий ёрдам беришда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, совуқ кунларда табиий газ босимининг пастлаб кетаётганилиги ва бунинг натижасида хонадонларни иситиш қийин бўлаётгани ҳамда ичимлик суви таъминотида юзага келаётган муаммолар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Ишчи гуруҳи кредит масаласини тижорат банклари, моддий ёрдам пулларини маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ўрганиб чиқишни ўз зиммасига олди. Аҳоли учун энг қисқа фурсатда арзон нархларда кўмир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйилиши таъкидланди. Ичимлик суви юзасидан юзага келган муаммони қисқа вақтда бартараф этиш мутасадди ташкилот раҳбари зиммасига юклатилиб, аниқ ижро муддати белгиланди.

Ушбу сайёр қабулнинг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, қабул жараёни давомида 4-сектор раҳбари Ж.Ғойибов, ҳар икки маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда бемор ётган фуқаролар ҳолидан хабар олди ва уларнинг ҳар бирига кундалик, 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар