Жиззах вилоятининг Фориш тумани “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 800 нафарни ташкил этади. Демак, ҳудудда шунча ёш алоҳида ҳисобга олиниб, қўллаб-қувватлашга, кўмак беришга эътибор қаратилмоқда.
Туман маданият саройида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан галдаги учрашув ташкил этилди. Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худойшукуров туман ҳокими Абдували Мустанов иштирокида очиқ мулоқат тарзида ташкил этилган учрашувда ёшларнинг муаммоларини, истак-орзуларини ўрганиб, ҳал этишга кўмаклашишди.
Учрашувда иштирок этаётган ёшларнинг ҳар бири ўзининг муаммоларини, таклиф ва истакларини эркин баён этди. Суҳбатлар, савол-жавоблар давомида ёшларни иш билан таъминлаш, банкдан кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ижарага бино, ер майдонлари ажратиш каби масалалар бўйича мурожаат қилди.
Бўлиб ўтган мулоқотлар давомида муаммоларнинг сабабларига ҳам аниқлик киритилди. Ёшларнинг аксарияти ўзларининг муаммолари билан қаерга мурожат қилишни, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини билмаган ёки мурожаатлари тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилмаган. Учрашувда мурожаат қилувчиларга ҳам, ташкилот, муассаса раҳбарларига ҳам давлатимизнинг ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги вазифалари қайта тушунтирилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди.
– Мен туман марказида гўзаллик салони очиб, тадбиркорлик билан шуғулланардим, – дейди «Қўлба» маҳалласида яшовчи Шахина Сувонова. – Бу йилги пандемия сабаб ишим тўхтаб қолди. Айни кунда ишсизман. Учрашувда тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишим учун ижарага бино ва банкдан кредит ажратиладиган бўлди.
– Оиламизда паррандачиликни йўлга қўйиш учун банкдан кредит олмоқчиман, – дейди Э.Камолов номли маҳаллада яшовчи Расул Зокиров. – Учрашувда шу масалада мурожаат қилдим. Мурожаатим назоратга олиниб, менга кредит маблағи ажратиш юзасидан банк бўлимига топшириқ берилди.
Ёшлар билан мулоқотда улар томонидан тадбиркорлик, ишга жойлашиш, кредит, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш каби масалалар бўйича қилинган 34 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Учрашувда иштирок этган ёшларга бадиий, илмий оммабоп, тадбиркорликка оид китоблар совға қилинди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |