2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшларнинг мурожаати ўрганилиб ҳал этилди

Жиззах вилоятининг Фориш тумани “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 800 нафарни ташкил этади. Демак, ҳудудда шунча ёш алоҳида ҳисобга олиниб, қўллаб-қувватлашга, кўмак беришга эътибор қаратилмоқда.

Туман маданият саройида “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан галдаги учрашув ташкил этилди. Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Фурқат Жўрақулов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худойшукуров туман ҳокими Абдували Мустанов иштирокида очиқ мулоқат тарзида ташкил этилган учрашувда ёшларнинг муаммоларини, истак-орзуларини ўрганиб, ҳал этишга кўмаклашишди.  

Учрашувда иштирок этаётган ёшларнинг ҳар бири ўзининг муаммоларини, таклиф ва истакларини эркин баён этди. Суҳбатлар, савол-жавоблар давомида ёшларни иш билан таъминлаш, банкдан кредит олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ижарага бино, ер майдонлари ажратиш каби масалалар бўйича  мурожаат қилди.

Бўлиб ўтган мулоқотлар давомида  муаммоларнинг сабабларига ҳам аниқлик  киритилди.  Ёшларнинг аксарияти ўзларининг  муаммолари билан  қаерга мурожат қилишни, ўзининг ҳақ-ҳуқуқини билмаган ёки мурожаатлари тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилмаган. Учрашувда мурожаат қилувчиларга ҳам, ташкилот, муассаса раҳбарларига ҳам давлатимизнинг ёшлар сиёсатини амалга оширишдаги вазифалари қайта тушунтирилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди.

– Мен туман марказида гўзаллик салони очиб, тадбиркорлик билан шуғулланардим, – дейди «Қўлба» маҳалласида яшовчи Шахина Сувонова. – Бу йилги пандемия сабаб ишим тўхтаб қолди. Айни кунда ишсизман. Учрашувда тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишим учун ижарага бино ва банкдан кредит  ажратиладиган бўлди.

– Оиламизда паррандачиликни йўлга қўйиш учун банкдан кредит олмоқчиман, – дейди Э.Камолов номли маҳаллада яшовчи Расул Зокиров. – Учрашувда шу масалада мурожаат қилдим. Мурожаатим назоратга олиниб, менга кредит маблағи ажратиш юзасидан банк бўлимига топшириқ берилди.

Ёшлар билан мулоқотда улар томонидан тадбиркорлик, ишга жойлашиш, кредит, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш каби масалалар бўйича қилинган  34 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

Учрашувда иштирок этган ёшларга бадиий, илмий оммабоп, тадбиркорликка оид китоблар совға қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар