Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги нишонланадиган жорий йилда инвестиция, “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод туман маркази” дастурлари доирасида Андижон вилоятининг қатор туман, шаҳар марказларида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Андижон тумани маркази Куйганёр шаҳарчасида олиб борилаётган ишлар фикримизга бир мисолдир. Бугун туман марказида бўлаётган ўзгаришлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Айтиш жоизки, кейинги бир неча ой ичида Куйганёр шаҳарчаси янада обод бўлди. Қатор янги савдо, хизмат кўрсатиш шохобчалари, турар-жой бинолари, равон йўллар бунёд этилиб, шаҳарча қиёфасига ўзгача кўрк бағишламоқда.
– “Обод қишлоқ”, “Обод туман маркази” дастурлари доирасида жорий йилда туманимизда кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, – дейди Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев. – Айниқса, туман марказида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу ишлар натижасида туман маркази нафақат обод масканга айланмоқда, балки мавжуд инфратузилма яхшиланиб, аҳолининг яшаш шароитлари янада яхшиланмоқда.
Шу кунларда Андижон тумани Дарёбўйи маҳалласидаги Усмон Юсупов кўчаси, Ойжамол маҳалласидаги Олийгоҳ кўчаларида бунёдкорлик ишлари қизғин паллага кирган. Ушбу кўчалар таъмирланиб, велосипед ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилмоқда, ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда, кўчалар четларига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари якунланмоқда.
Бу каби ишлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарлари марказларида ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Балиқчи тумани марказидаги Н.Кубро, Ғ.Ёқубов, Соҳи бўйи, Хумо кўчаларида йўл четларига бетон ариқ ўрнатиш, гулзорлар барпо этиш, пиёдалар йўлакларини шағаллаш, брусчаткалар ётқизиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Хонобод шаҳри, Олтинкўл, Қўғонтепа, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Улуғнор туманлари марказларидаги кўчаларни замонавийлаштириш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |