2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Туман марказлари янада ободонлашмоқда

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги нишонланадиган жорий йилда инвестиция, “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод туман маркази” дастурлари доирасида Андижон вилоятининг қатор туман, шаҳар марказларида кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Андижон тумани маркази Куйганёр шаҳарчасида олиб борилаётган ишлар фикримизга бир мисолдир. Бугун туман марказида бўлаётган ўзгаришлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Айтиш жоизки, кейинги бир неча ой ичида Куйганёр шаҳарчаси янада обод бўлди. Қатор янги савдо, хизмат кўрсатиш шохобчалари, турар-жой бинолари, равон йўллар бунёд этилиб, шаҳарча қиёфасига ўзгача кўрк бағишламоқда.  

– “Обод қишлоқ”, “Обод туман маркази” дастурлари доирасида жорий йилда туманимизда кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда, – дейди Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Эгамбердиев. – Айниқса, туман марказида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Бу ишлар натижасида туман маркази нафақат обод масканга айланмоқда, балки мавжуд инфратузилма яхшиланиб, аҳолининг яшаш шароитлари янада яхшиланмоқда.  

Шу кунларда Андижон тумани Дарёбўйи маҳалласидаги Усмон Юсупов кўчаси, Ойжамол маҳалласидаги Олийгоҳ кўчаларида бунёдкорлик ишлари қизғин паллага кирган. Ушбу кўчалар таъмирланиб, велосипед  ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилмоқда, ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда, кўчалар четларига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари якунланмоқда.  

Бу каби ишлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарлари марказларида ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Балиқчи тумани марказидаги Н.Кубро, Ғ.Ёқубов, Соҳи бўйи, Хумо кўчаларида йўл четларига бетон ариқ ўрнатиш, гулзорлар барпо этиш, пиёдалар йўлакларини шағаллаш, брусчаткалар ётқизиш ишлари сифатли амалга оширилмоқда.  

Шунингдек, Хонобод шаҳри, Олтинкўл, Қўғонтепа, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Улуғнор туманлари марказларидаги кўчаларни замонавийлаштириш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар