Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Олий суд сайёр қабули фуқароларга нима берди?

Андижонда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида Олий суд судьялари, вилоят судлари раислари иштирокида ташкил этилган сайёр қабул давомида 89 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилди.

Мурожаатларнинг 69 таси жиноят, 11 таси фуқаролик, 4 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид бўлиб, уларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норози бўлиш, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

– Мен Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев қабулида бўлдим, – дейди Марҳамат туманида яшовчи меҳнат фахрийси Мавлудахон Исмонова. – Ўғлим номига Андижон шаҳрининг Соғлом авлод маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олганмиз. Ўзаро шартнома бўлса-да, қурувчи ташкилот айнан мен харид қилган хонадонни бошқа шахсга ҳам сотиб юборган. Ушбу иш бўйича Андижон шаҳар маъмурий судига киритган даъво аризамизга асосан иш кўрилиб, суд хонадонни қурувчи билан ўзаро келишиб сотиб олган шахсни чиқариш, унинг хонадонни таъмирлаши учун қилган харажати қурувчи томонидан қопланиши бўйича қарор чиқарган.  

Лекин ўша шахснинг уйни таъмирлаш учун сарфлаган харажатларни қурувчи эмас, қонуний сотиб олган ўғлим томонидан қоплаб берилиши юзасидан киритган даъво аризасига кўра, маъмурий суд томонидан қарор ижроси кечиктирилган. 

Биз томонимиздан белгиланган суммадаги бошланғич тўлов амалга оширилган, кейинги тўловлар ҳам ойма-ой тўлаб келинаётган бўлишига қарамай, қурувчининг айби билан юзага келган муаммо учун бир неча йилдан буён уйни ололмасдан, сарсон бўлиб юрганлигимиз ҳеч бир адолат мезонларига тўғри келмайди.

Сайёр қабулда Олий суд судьяси навбатдаги суд ишида ушбу масала албатта, адолатли ва қонуний кўриб чиқилишини айтиб ўтди. Ишонаманки, суд таълим-тарбия соҳасида ҳалол меҳнат қилиб, йиллар давомида жамғарган маблағимизга сотиб олган уйни олишимиз бўйича қонуний қарор чиқаради. 

Сайёр қабул давомида бўлган мурожаатларнинг 40 таси бўйича  ҳуқуқий тушунтириш берилди, 36 та мурожаат қаноатлантирилди, 13 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 

Қабулда 30 дан ортиқ мурожаатнинг қаноатлантирилганлиги фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини оширди. 

Қабул давомида мурожаатлари ҳал бўлган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий суд раиси номига  ташаккурнома ёзиб қолдирди. 

10.10.2024

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы