Андижонда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида Олий суд судьялари, вилоят судлари раислари иштирокида ташкил этилган сайёр қабул давомида 89 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилди.
Мурожаатларнинг 69 таси жиноят, 11 таси фуқаролик, 4 таси иқтисодий ҳамда 5 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид бўлиб, уларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норози бўлиш, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.
– Мен Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев қабулида бўлдим, – дейди Марҳамат туманида яшовчи меҳнат фахрийси Мавлудахон Исмонова. – Ўғлим номига Андижон шаҳрининг Соғлом авлод маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олганмиз. Ўзаро шартнома бўлса-да, қурувчи ташкилот айнан мен харид қилган хонадонни бошқа шахсга ҳам сотиб юборган. Ушбу иш бўйича Андижон шаҳар маъмурий судига киритган даъво аризамизга асосан иш кўрилиб, суд хонадонни қурувчи билан ўзаро келишиб сотиб олган шахсни чиқариш, унинг хонадонни таъмирлаши учун қилган харажати қурувчи томонидан қопланиши бўйича қарор чиқарган.
Лекин ўша шахснинг уйни таъмирлаш учун сарфлаган харажатларни қурувчи эмас, қонуний сотиб олган ўғлим томонидан қоплаб берилиши юзасидан киритган даъво аризасига кўра, маъмурий суд томонидан қарор ижроси кечиктирилган.
Биз томонимиздан белгиланган суммадаги бошланғич тўлов амалга оширилган, кейинги тўловлар ҳам ойма-ой тўлаб келинаётган бўлишига қарамай, қурувчининг айби билан юзага келган муаммо учун бир неча йилдан буён уйни ололмасдан, сарсон бўлиб юрганлигимиз ҳеч бир адолат мезонларига тўғри келмайди.
Сайёр қабулда Олий суд судьяси навбатдаги суд ишида ушбу масала албатта, адолатли ва қонуний кўриб чиқилишини айтиб ўтди. Ишонаманки, суд таълим-тарбия соҳасида ҳалол меҳнат қилиб, йиллар давомида жамғарган маблағимизга сотиб олган уйни олишимиз бўйича қонуний қарор чиқаради.
Сайёр қабул давомида бўлган мурожаатларнинг 40 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 36 та мурожаат қаноатлантирилди, 13 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Қабулда 30 дан ортиқ мурожаатнинг қаноатлантирилганлиги фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини оширди.
Қабул давомида мурожаатлари ҳал бўлган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий суд раиси номига ташаккурнома ёзиб қолдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |