Янги Андижон шаҳрида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов вилоятдаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариш, муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 12 январь куни ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш ҳаёт-мамот масаласи эканлиги таъкидланиб, ёшларни ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириш ҳамда улар билан тизимли ишлаш юзасидан қатор вазифа, топшириқлар белгилаб берилган эди.
Ана шу топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида аҳолисининг қарийб 55 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятидаги мавжуд 909 та маҳаллада яшовчи 301 минг 279 нафар ёш ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига секторлар кесимида тақсимлаб берилиб, улар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, 1-сектор Мудофаа бошқармасига 83 минг 498 нафар, 2-сектор Прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 71 минг 931 нафар, 3-сектор Ички ишлар бошқармасига 71 минг 728 нафар ва 4-сектор Адлия ва Миллий гвардияга 74 минг 82 нафар ёшга ана шу тизимларда иш олиб бораётган 1 минг 115 нафар масъул бириктирилиб, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича белгиланган режа асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида оталиққа олинган ёшларнинг 219 минг 962 та таклиф ва муаммолари аниқланди.
Аниқланган муаммолар бириктирилган масъуллар томонидан оталиққа олинган ёшларга ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш, турли танлов ва лойиҳаларга жалб қилиш орқали ҳал этилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар доимий мониторинг қилиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидовнинг 400 нафардан зиёд оталиққа олинган андижонлик ёшлар билан учрашуви ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, қийнаётган муаммолар ва амалга оширишни ният қилган ишлар юзасидан вилоят ҳокими ҳамда қўмондонга мурожаат қилди, таклифлар билдирди.
Учрашувда билдирилган таклифларни амалга ошириш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув доирасида вилоятдаги оталиққа олинган ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ижодий ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилди.
Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилганлиги ёшлар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал этишга, ёшларнинг фаоллигини оширишга, ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам бермоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |