2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

Янги Андижон шаҳрида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов вилоятдаги оталиққа олинган ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариш, муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

 Жумладан, Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 12 январь куни ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш ҳаёт-мамот масаласи эканлиги таъкидланиб, ёшларни ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига оталиққа бириктириш ҳамда улар билан тизимли ишлаш юзасидан қатор вазифа, топшириқлар белгилаб берилган эди.  

 Ана шу топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида аҳолисининг қарийб 55 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятидаги мавжуд 909 та маҳаллада яшовчи 301 минг 279 нафар  ёш ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органларига секторлар кесимида тақсимлаб берилиб, улар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.  

 Жумладан, 1-сектор Мудофаа бошқармасига 83 минг 498 нафар, 2-сектор Прокуратура ва Фавқулодда  вазиятлар бошқармасига 71 минг 931 нафар, 3-сектор Ички ишлар бошқармасига 71 минг 728 нафар ва 4-сектор Адлия ва Миллий гвардияга 74 минг 82 нафар ёшга ана шу тизимларда иш олиб бораётган 1 минг 115 нафар масъул бириктирилиб, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш бўйича белгиланган режа асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.  

 Ўрганишлар давомида оталиққа олинган ёшларнинг 219 минг 962 та таклиф ва муаммолари аниқланди.  

 Аниқланган муаммолар бириктирилган масъуллар томонидан оталиққа олинган ёшларга ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш, турли танлов ва лойиҳаларга жалб қилиш орқали ҳал этилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар доимий мониторинг қилиб борилмоқда.  

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидовнинг 400 нафардан зиёд оталиққа олинган андижонлик ёшлар билан учрашуви ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.  

 Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, қийнаётган муаммолар ва амалга оширишни ният қилган ишлар юзасидан вилоят ҳокими ҳамда қўмондонга мурожаат қилди, таклифлар билдирди.  

 Учрашувда билдирилган таклифларни амалга ошириш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  

 Учрашув доирасида вилоятдаги оталиққа олинган ёшлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ижодий ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ташкил этилди.  

 Ҳуқуқ-тартибот ва мудофаа органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш тизими йўлга қўйилганлиги ёшлар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал этишга, ёшларнинг фаоллигини оширишга, ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам бермоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар