2019 йил 1 февралдан бошлаб муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни янги тизимига асосан Халқ қабулхоналари, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, республика ҳудудларидаги барча туман ва шаҳарлар секторларида ўрганишлар ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг апрель ҳолатига Республика бўйича жами 2,6 млн. дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, муаммоси мавжуд бўлган 261,2 мингта хонадонда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида 273,4 мингта турли йўналишдаги масалалар аниқланган.
Мисол учун ўрганишлар натижасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳарида 21 та маҳалладаги ички йўлларда 1,8 км. асфальт ётқизилди, 3 100 метр ички йўллар таъмирланди. Умум фойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 450 кв. метри таъмирдан чиқарилди. Мазкур мақсадлар учун 1,7 млрд сўм сарфланди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида 3150 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб,80 та кўп қаватли уйда сув босими яхшиланди. 2 572 метр канализация тармоғи янгиланди.
Шунингдек, газ босими паст бўлган 27 та маҳалла фуқаролар йиғинининг газ босими яхшиланди, 52 та маиший газ баллони тарқатилди ва аҳоли эҳтиёжига кўра 28.3 тонна суюлтирилган газ етказилди. Кам таъминланган оилаларга 15 та газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 8 та ТП ўрнатилди, 450 та таянч келтирилиб, 119 таси ўрнатилди, 5 км. СИП проводлар тортилди, жами қурилиш ишларига 2,4 млрд. сўм сарфланди.
Шаҳардаги 39 та кўп қаватли уйнинг том, фасад, ертўла ва кириш йўлакларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуриш ишларига 1,4 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Уй-жойга муҳтож бўлган шаҳар аҳолисини уй билан таъминлаш мақсадида 24 та 1100 квартирали кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, ўзи эгаларига топширилди.
Аҳолининг саломатлигини тиклаш ва муҳофаза қилиш ишларида 14 241 нафар фуқаро тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 607 нафарини ногиронлар, 1112 нафарини пенсионерлар, 2289 нафарини кам таъминланган эҳтиёжманд фуқаролар ташкил қилади. Касаллик аниқланган 3 346 нафар фуқаро амбулатор, 122 нафари шифохонага даволанишга ётқизилди, 23 нафари вилоят ва 3 нафари республиканинг ихтисослаштирилган шифохоналарига жўнатилди. Шу билан бирга 59 нафар фуқарога нафақа тайинланди.
ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |