2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
2 миллиондан ортиқ хонадонда муаммолар аниқланди

2019 йил 1 февралдан бошлаб муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни янги тизимига асосан Халқ қабулхоналари, секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, республика ҳудудларидаги барча туман ва шаҳарлар секторларида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ҳолатига Республика бўйича жами 2,6 млн. дан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, муаммоси мавжуд бўлган 261,2 мингта хонадонда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбатлар натижасида 273,4 мингта турли йўналишдаги масалалар аниқланган.

 

Мисол учун ўрганишлар натижасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳарида 21 та маҳалладаги ички йўлларда 1,8 км. асфальт ётқизилди, 3 100 метр ички йўллар таъмирланди. Умум фойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 450 кв. метри таъмирдан чиқарилди. Мазкур мақсадлар учун 1,7 млрд сўм сарфланди.

 

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш сифатини яхшилаш мақсадида 3150 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб,80 та кўп қаватли уйда сув босими яхшиланди. 2 572 метр канализация тармоғи янгиланди.

 

photo5348273704716577450.jpg

 

Шунингдек, газ босими паст бўлган 27 та маҳалла фуқаролар йиғинининг газ босими яхшиланди, 52 та маиший газ баллони тарқатилди ва аҳоли эҳтиёжига кўра 28.3 тонна суюлтирилган газ етказилди. Кам таъминланган оилаларга 15 та газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди.

 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 8 та ТП ўрнатилди, 450 та таянч келтирилиб, 119 таси ўрнатилди, 5 км. СИП проводлар тортилди, жами қурилиш ишларига 2,4 млрд. сўм сарфланди.

 

Шаҳардаги 39 та кўп қаватли уйнинг том, фасад, ертўла ва кириш йўлакларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуриш ишларига 1,4 млрд. сўм маблағ сарфланди.

 

Уй-жойга муҳтож бўлган шаҳар аҳолисини уй билан таъминлаш мақсадида 24 та 1100 квартирали кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, ўзи эгаларига топширилди.

 

Аҳолининг саломатлигини тиклаш ва муҳофаза қилиш ишларида 14 241 нафар фуқаро тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 607 нафарини ногиронлар, 1112 нафарини пенсионерлар, 2289 нафарини кам таъминланган эҳтиёжманд фуқаролар ташкил қилади. Касаллик аниқланган 3 346 нафар фуқаро амбулатор, 122 нафари шифохонага даволанишга ётқизилди, 23 нафари вилоят ва 3 нафари республиканинг ихтисослаштирилган шифохоналарига жўнатилди. Шу билан бирга 59 нафар фуқарога нафақа тайинланди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар