Бухоро вилояти ҳокимининг 2018 йилда ўтказган сайёр қабулларидан бирига шофирконлик ёш тадбиркор Камолиддин Қаюмов катта умид билан борган, пировардида ишонч билан ортга қайтганди.
- Ўша қабулдан сўнг чиндан ҳам ўзимга бўлган ишончим ортди, - дейди К. Қаюмов. - Гап шундаки, туманимизда ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқарадиган, уларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатадиган маскан барпо этиш ниятида эдим. Мақсадимни вилоят ҳокимига билдирганимдан кейин бизнес лойиҳам қўллаб – қувватланадиган бўлди. Узоқ йиллардан буён қаровсиз ётган бинони реконструкция қилишга киришдик. Яна бир муҳим жиҳати, “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида 1,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиб, лойиҳам қўллаб – қувватланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этади. Шу маблағ эвазига 400 ўринли кинотеатр мукаммал таъмирдан чиқарилди.У замонавий техник воситалар билан жиҳозланди. Китоб дўкони, компьютер саводхонлиги, интернет – кафе, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, турли ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус талабларига жавоб берадиган маскан барпо этилди. Яхши ният билан “Зиё” деб номланган мажмуада 20 нафар йигит – қиз иш билан таъминланди.
Дарвоқе, куни кеча Шофиркон туманида вилоят ҳокими Ў. Барноевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда Камолиддин Қаюмовга ўхшаб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшларни ҳам кўриш мумкин эди. Табиийки, уларнинг ҳам фикр – мулоҳазалари тингланди, таклифлари ўрганилди.Бинобарин, орадан ҳаял вақт ўтмай бу ёшлар ташаббуси билан ҳам янгидан янги лойиҳалар рўёбга чиқса ажаб эмас.
Қабул якунида ташкилотчилар “Зиё”нинг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |