2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул шарофати билан ёш тадбиркор Шофирконда йирик лойиҳани амалга оширди

Бухоро вилояти ҳокимининг 2018 йилда ўтказган сайёр қабулларидан бирига шофирконлик ёш тадбиркор Камолиддин Қаюмов катта умид билан борган, пировардида ишонч билан ортга қайтганди.

- Ўша қабулдан сўнг чиндан ҳам ўзимга бўлган ишончим ортди, - дейди К. Қаюмов. - Гап шундаки, туманимизда ёшлар учун маданий ҳордиқ чиқарадиган, уларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатадиган маскан барпо этиш ниятида эдим. Мақсадимни вилоят ҳокимига билдирганимдан кейин бизнес лойиҳам қўллаб – қувватланадиган бўлди. Узоқ йиллардан буён қаровсиз ётган бинони реконструкция қилишга киришдик. Яна бир муҳим жиҳати, “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида 1,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилиб, лойиҳам қўллаб – қувватланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этади. Шу маблағ эвазига 400 ўринли кинотеатр мукаммал таъмирдан чиқарилди.У замонавий техник воситалар билан жиҳозланди. Китоб дўкони, компьютер саводхонлиги, интернет – кафе, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, турли ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди. Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус талабларига жавоб берадиган маскан барпо этилди. Яхши ният билан “Зиё” деб номланган мажмуада 20 нафар йигит – қиз иш билан таъминланди.

Дарвоқе, куни кеча Шофиркон туманида вилоят ҳокими Ў. Барноевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда Камолиддин Қаюмовга ўхшаб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшларни ҳам кўриш мумкин эди. Табиийки, уларнинг ҳам фикр – мулоҳазалари тингланди, таклифлари ўрганилди.Бинобарин, орадан ҳаял вақт ўтмай бу ёшлар ташаббуси билан ҳам янгидан янги лойиҳалар рўёбга чиқса ажаб эмас.

Қабул якунида ташкилотчилар “Зиё”нинг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар