Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини яхшилашдек эзгу ва хайрли ишлар ётади.
Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароити, муаммо ва таклифлари, уларнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида ижтимоий ҳолатини яхшилаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлиши учун барча чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Бухоро вилояти 4-сектор раҳбари Д.Юлдашев ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказмоқда.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари айни пайтда туманлардаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва масъуллар кўмагида бартараф этиш мақсадида олис ҳудудларга бориб, “хонадонбай” тизимида аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишмоқда.
Аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиб, дарду ташвишларини тинглаш, талаб ва истакларини рўёбга чиқариш, халқнинг розилигига эришиш – бугунги ҳар бир ҳокимнинг, раҳбарнинг зиммасидаги энг долзарб вазифа ва масъулият бўлиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишларни жойига бориб кўриш мақсадида Чимбой туманидаги “Тағжап” ҳамда “Кеңес” овул фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг ягона манзили саналмоқда десак, муболаға бўлмайди.
Юртимизда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самараси ошмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |