Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳри ва Сирдарё туманида ўтказилган учрашувда Сирдарё вилояти ишбилармон ва тадбиркорларининг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди.
Чуст туманида ташкил этилган сайёр қабулда вилоят ҳокими Х.Бозоров туман аҳолиси вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида ижтимоий, иқтисодий, маиший масалаларга тааллуқли 50 дан ортиқ мурожаатни кўриб чиқди.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова томонидан жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятининг Бўстон туманида иш бошлади.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Зарафшон “Қизилқум жавоҳири”, “Ўзбекистоннинг олтин сандиғи” дея эътироф этилади. Бу шаҳар ушбу эътиборга монанд кундан кун чирой очаётир.
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқларни ривожлантириш учун 100 млн доллар қарз беради. Маҳаллий фуқаролар йиғинлари лойиҳа маблағларини қайси инфратузилма лойиҳаларига йўналтиришни мустақил равишда ҳал қилади.
Жорий йилнинг 13 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайберганов раҳбарлигида Бўз, Балиқчи, Улуғнор, Шаҳрихон туман фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти халқ билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Джураев Р. Яшнобод туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-секторга қарашли “Жўрабек” маҳалласига ташриф буюрди.
Уйшин маданият марказида сайёр қабул ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1-сектор раҳбари Қаҳрмон Сариев, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, тумандаги секторлар раҳбарлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |