Андижон вилояти Жалақудуқ туманида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2021 йилнинг ўтган даврида 525 та мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Орол денгизи тубида суви қуриган ҳудудларда яшил қопламалар ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Оролбўйи ҳудудида сўнгги йилларда кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
“Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойил бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.
Жорий йилнинг 23 июль куни давлатимиз раҳбари бошчилигида «Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.
Ҳудудлар бўйлаб Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ соҳадаги муаммоларни ўрганмоқда.
Бухоро шаҳрида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш бўйича “Тезкор штаб” гуруҳи ташкил этилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирокида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурининг ижроси, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил лойиҳалари рўйхатини шакллантириш масалаларига бағишланган видеоселектор шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатлари ижроси мурожаатчилар ва масъуллар иштирокида муҳокама этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |