Қарши шаҳрида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 72 оилага янги хонадонлар калити топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, янги хонадон соҳиблари ва уларнинг яқинлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усманов, Қорақалпоғистон Республикаси «Халқ қабулхонаси» раҳбари Ҳ.Ҳалимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимовалар томонидан аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қонликўл туманида оммавий қабул ташкиллаштирилди.
Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда юртимизда бошланган “Обод қишлоқ” дастури асосидаги бунёдкорлик ишларига Самарқанд вилоятининг олис Жом қишлоғида ҳам февраль ойидаёқ киришилган эди.
Марғилон шаҳрида “Дўстлик” ва “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Дўстлик” маҳалласида кўринарли ва сезиларли ишлар амалга оширилди. Энди “Орол бўйи” ҳудуди ҳам Марғилон шаҳрининг навбатдаги обод маҳалласи бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида айни пайтда жойларда катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов 19 сентябрь куни Қўшработ тумани аҳолиси билан мулоқот ва сайёр қабул ўтказди.
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани Оқтош шаҳарчасидаги “Боғишамол ҳаёт” масъулияти чекланган жамияти қошида тикув-трикотаж маҳсулотлари фабрикаси иш бошлади.
«Хонбанди» маҳалласидаги 9 қаватли уй таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Ушбу уй туман ҳокимлиги балансига олиниб, «Обод қишлоқ» дастури доирасида тўлиқ таъмирланди ва унинг 4 қавати жисмоний имконияти чекланган, ўзгалар кўмагига муҳтож 36 нафар ногиронлар учун ажратилиб, тўлиқ жиҳозланди.
Жорий йилнинг март ойидан буён Музработ туманида “Обод қишлоқ” дастури доирасида жуда кўп ўзгаришлар ва ободончилик ишлари амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури амалга оширилаётгани чекка қишлоқларга ҳам янгича нафас олиб кирмоқда. Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги бир қатор таълим муассасалари ҳам дастур асосида ўзгача қиёфа касб этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |