31 декабрь ярим тунда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида бўлди.
Мамлакатимизда катта сиёсий, иқтисодий-ижтимоий янгиликларга бой бўлган яна бир йил ортда қолмоқда. Туб ўзгариш ва янгиланишлар, шиддатли юксалишлар билан хотирамизга муҳрланаётган йилга назар солсак, халқимизнинг дарду-ташвишларини тинглаб, уларга ечим топиш ва инсон қадрини улуғлаш йўлида самарали ишлар амалга оширилгани кўзга ташланади.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига бориб, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларни Янги йил билан табриклади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг мигрантлар билан онлайн мулоқоти қарийб тўрт соат давом этди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 24 та вазирлик ва идора вакилларидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзили - Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектори раҳбари Аловитдин Инагамов Нарпай тумани “Тепа” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Айни кунларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Хонқа тумани бўйлаб аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топишда амалий кўмак бериш учун ишчи гуруҳи уйма-уй юриш орқали ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Фарғона вилоятида якунланаётган йилда 82 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, мазкур мақсадлар учун 273,6 миллиард сўм маблағ сарф этилди. 55 та мактабга “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 30,3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан энг оғир ҳудуд ҳисобланган Косонсой туманидаги фаолияти давомида “Оққўрғон тажрибаси” асосида 59 та маҳаллада уйма-уй, хонадонма-хонадон юрилиб, аниқланган ҳар бир масалага ечим изланди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Бухоро вилояти аҳолисини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги 5 йил ичида вилоят аҳолисининг 75 фоиздан ортиғи оби ҳаёт билан таъминланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |