Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани 2-секторга қарашли “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси доирасида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бажарилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишган кишининг баҳри-дили очилади. Дастур доирасида 7 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди янада гўзаллашиб, ўзгача чирой очди.
Бу ерда 26 миллиард 600 миллион сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси, 120 ўринли 13-сонли “Баҳор” мактабгача таълим ташкилоти, 4-сонли ҳамда 11-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва “Қаҳрамон” оилавий поликлиникаси бинолари фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, шу маҳалладаги ҳеч қандай шароитга эга бўлмаган, ташландиқ аҳволдаги ётоқхона ҳомийлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қайта таъмирланди. Унда 28 та уй-жойга эга бўлмаган муҳтож оилаларнинг шу ерда яшашлари учун барча зарур қулайликлар яратилиб, хонадон эгаларига уй калитлари ва эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.
Жажжи болажонларни ёшлигиданоқ тафаккури кенг, интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш мақсадида ҳудуддаги собиқ хўжалик маъмурий биносида тадбиркор томонидан умумий қиймати 2 миллиард 500 миллион сўмлик 100 ўринли “Elnoza kids” нодавлат таълим муассасаси ташкил қилинди. Шунингдек, ушбу муассасада 20 нафар шу ҳудуддаги асосан “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди. Маҳаллада яна 4 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган бўлиб, “Қаҳрамон” МФЙдаги болаларни қамраб олиш даражаси 87 фоизга етказилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |