Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлар тез ва сифатли амалга оширилиши аҳолини бирдек хурсанд қилаётгани айни ҳақиқат. Биргина, бизнес фаолиятини юритиш истагидаги фуқаролардан ўндан ортиқ ҳужжат тайёрлаш тақозо этилар эди. Уларнинг ҳар бири учун кунлаб, керак бўлса, ҳафталаб вақт кетарди.
Шунга ўхшаш кундалик иш тушадиган идоралар олдида узундан-узун навбатлар, турли сансалорлик ва оворагарчиликларга чек қўйиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тизим ҳозирда аҳолининг узоғини яқин, мушкули осон бўлишига кўмаклашмоқда.
Ҳозирги кунда давлат хизматлари марказларида кўрсатиб келинаётган хизматлар сони 160 дан ортди. Ушбу хизмат турлари ДХА ташкил этилган кундан ҳозирга қадар қарийб 5 баробарга кўпайди. Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан якунига етган 2021 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларга жами 673 минг 549 та хизмат кўрсатишга эришилди.
Эътиборлиси, ўтган даврда давлат хизматлари марказларига фуқаролардан энг кўп мурожаат фарзандини мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича келиб тушган. Яъни, йил давомида 97 минг 81 маротаба мазкур хизмат туридан фойдаланилган.
Шунингдек, кадастр соҳасига доир – 81 минг 326 та, электрон рақамли имзо калитини олишга оид – 42 минг 598 та, пенсия нафақаси тўғрисида маълумот олишда 32 минг 635 та, фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш бўйича 22 минг 585 та хизмат кўрсатилган.
Кейинги пайтларда анча оммалашган хизмат турларидан бири, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадагисига алмаштириш учун фуқаролардан 20 минг 11 та ариза юборилган.
– Тадбиркорлик соҳасига доир 24 минг 718 та давлат хизматлари кўрсатилгани эса, вилоятда кичик бизнес жадал суръатларда риқвожланиб бораётганлигини англатади, – дейди ДХА Наманган вилояти бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. – Давлат хизматлари марказлари тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, янги бўш иш ўринларини яратиш бўйича ҳудудларда тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб бориши орқали ишбилармонлар сафи кенгайишига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Туман, шаҳар марказидан узоқда жойлашган қишлоқларда давлат хизматлари марказининг 20га яқин филиали фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур филиалларда аҳоли ва тадбиркорларга 150 га яқин хизмат тури кўрсатиб келинмоқда. Ўтган йили мавжуд филиаллар орқали 8 минг 55 та хизмат кўрсатилди. Шунингдек, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда фуқароларга сайёр-хизматлар кўрсатилмоқда. Бу борада айниқса, ногиронлиги бор, кекса нуронийларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тинглаш, тушуниб етиш ва ёрдам бериш. Давлат хизматлари маркази ходимлари ана шу муҳим тамойилларга доимо амал қилган холда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Муҳими, ҳар бир қулайлик, энг аввало халқимиз, инсон қадрини улуғлашга қаратилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |