Бухорода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Прокуратура, Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида оммавий қабуллар ўтказилди.
Минтақавий тартибда ташкил этилаётган сайёр қабуллар дастлабки куни Шофиркон туманидан бошланди. Қабул туманнинг “Жилвон” маҳалласидаги 29-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида бўлди. Унда Шофиркон, Ғиждувон ва Вобкент тумани фуқароларининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
Қабулда Олий суд раисининг ўринбосари Бахтиёр Исаков томонидан жами 46 нафар фуқаролар қабул қилинди. Фуқаролар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар буйича судларга мурожаат қилди. Шундан 29 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 17 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 46 та мурожаатлардан 34 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 12 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди. 9 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди 12 та мурожаат яъни, жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди томонидан 2 нафар, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди томонидан 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов томонидан ҳам 7 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Бухорода минтақавий тартибда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |