Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг амалдаги ифодасидир.
Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатида 1 минг 895 нафар жисмоний ва юридик шахслардан 2 минг 73 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган. Шундан 373 таси юқори ташкилотларга юборилган. 85 таси Президент Администрацияси назоратига ўтказилган. 11 таси Халқ қабулхонасига кўриб чиқилган. 1 минг 706 таси ҳудуддаги ташкилотларга юборилган. 1 минг 717 таси Халқ қабулхонаси назоратига олинган.
– Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилмоқда, – дейди Ғиждувон тумани Халқ қабулхонаси мудири Усмон Ҳалимов. – Жойларда аҳоли учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда 262 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Уларга 6 минг 454 нафар фуқаролар иштирок этган. 943 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган мингдан зиёд мурожаатлар қабул қилинган. Шундан 60,8 фоизи қаноатлантирилган. 46,1 фоизи ижобий ҳал этилган.
Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, “Обод қишлоқ” дастури ижроси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича давлат органлари ва ташкилотларга 21 та тақдимнома, 9 та таклиф ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига 4 маротаба ахборот киритилган. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 7 нафар ходими огоҳлантирилган. 16 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилган. 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 1 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилган.
– Жовгари ва Шохамбек қишлоғида томорқа ерларни суғориш учун сув танқислиги масаласи бўйича мурожаат қилган эдик, – дейди Ғиждувон тумани “Жовгари” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Самад Чориқулов. – Мурожаатимиз ўз вақтида ижобий ечим топди. Томорқаларимизни суғориш учун 2 та сув насоси ўрнатилди. Натижада 300 га яқин хонадонлардаги томорқа ерларни суғориш имконияти яратилди.
– “Аёллар дафтари”да рўйхатда тураман, – дейди “Маҳаллаи Мирзаён” қишлоғида яшовчи Гулҳаё Шукурова. –Боқувчимиз йўқ. Бир нафар вояга етмаган фарзандим билан ижарада яшайман. Ипотека кредити асосида олаётган уй-жойимнинг бошланғич тўловини тўлашда қийналаётганлигимни билдириб Ғиждувон туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилди.
Мухтасар айтганда, Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Одамларнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |