Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Боғот тумани Қораёнтоқ қишлоғида шахсий сайёр қабулини ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар марказларини Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳри каби обод ва кўркам, аҳоли учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудларга айлантириш вазифасини қўйган эди.
Сергели туманидаги “Чоштепа” МФЙ ҳудудида қурилган уйларни ёш оилаларга топшириш маросими тантанали бўлди.
Фарғона вилоятида жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида 31 та қишлоқда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи 77 мингдан зиёд аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Қарши шаҳрида ички ишлар вазири ўринбосари ўтказаётган сайёр қабулда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган муаммолари ўрганилмоқда.
ошкент вилояти Бўка тумани ёшларига 18 мингдан зиёд китоб совға қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 5 минг нусхадаги ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг сара намуналарини Бўка мактаблари ва маҳаллалари учун туҳфа қилди. Бунинг рамзий ифодаси сифатида Агентлик директори туман ҳокимига махсус сертификат топширди.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддат ичида халқ манфаатига хизмат қиладиган улкан бунёдкорлик ислоҳотларини амалга оширди. Ислоҳотлар билан биргаликда аҳолининг дунёқараши, турмуш тарзи ўзгара бошлади.Сайёр ва оммавий қабуллар орқали барча турдаги раҳбарлар халқ билан янада яқинлашиб, мавжуд муаммоларнинг аниқ таҳлили вужудга келди.
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди.
Жорий йил 1 февралдан айни пайтга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси, 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг қарийб 1 минг 700 муаммоси ҳал этилди.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Марат Ишбеков, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ва туман Халқ қабулхонаси мудирлари, масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида Дўстлик тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |