Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилояти Шофиркон тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида олиб борилаётган ишлардан мақсад қишлоқлар инфратузилмасини ривожлантириш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашишдир.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосидаги муҳим саъй-ҳаракатлар мамлакатимизнинг энг чекка ва олис ҳудудлари аҳолисига қулай шароит яратиш борасида ўз самарасини бермоқда.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари билан учрашди.
Юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинади.
Бухоро вилояти Шофиркон туманининг “Талисафед” маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, илғор тадбиркорлар ҳамда ишсиз аҳоли вакиллари жалб қилинган ҳолда семинар ташкил этилди.
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш давлатимиз раҳбарининг қатъий топшириғи ва бугунги куннинг ўткир талабидир.
Жиззах вилоятининг Зомин, Янгиобод ва Зарбдор туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.Унда жами 23 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларнинг бориши билан танишиш ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларга ташриф буюрмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани 2-сектор ҳудудидаги “Яхтилик” маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |