Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, онкогематология, кардиохирургия, нейрохирургия ва чақалоқлар хирургияси бўлимларида даволанаётган 48 нафар бола ва уларнинг оналарини Янги йил билан табриклади, байрам совғаларини топширди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов иштирокида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Бухоро вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов Бухоро шаҳрининг Чашмаю Аюб кўчаси, 9-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад бобо Муҳсиновга Президент табриги ва Янги йил совғаларини етказди.
Инсон қадри улуғланган юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори туфайли ота- она қарамоғидан эрта маҳрум бўлган, етим болаларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда.
Эрта тонг. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонланаётган кун. Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдулҳаким Эшмуратов ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдувоҳидов билан Бойсунга йўл олдик. Мафтункор тоғлар қўйнидаги Дуоба маҳалласига бориш ва “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида тубдан янгиланган ҳудуд аҳолисининг қувончига шерик бўлишга шошаяпмиз.
Наманган вилоятида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари асосида намунали ҳудудга айланган маҳаллалар сони яна биттага кўпайди.
Президентимиз жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида таъмирга муҳтож, оғир шароитдаги 61 та мактабни реконструкция қилиб, мукаммал таъмирлаш юзасидан тегишли топшириқларни берган эди.
Охирги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларида аҳолини қийнаб келаётган ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича бир қанча муаммолар мавжуд эди.
Ота-она қарамоғидан эрта маҳрум бўлиб вояга етган, бугун мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшлар давлатимиз томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча шарт-шароит яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |