Тошкент вилояти Оҳангарон тумани аҳолиси тўлиқ электр энергияси билан таъминланган. Туманда 779,5 километр ҳаво тармоқлари, 252 дона трансформатор пункти, 17434 дона таянч устунлари ҳамда 7 дона 35-110 кВ подстанциялар мавжуд.
Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан хотин-қизлар томонидан такрорий ва узоқ муддат ечимини топмаётган мурожаатлар юзасидан очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг яна бир манзали Жиззах вилояти бўлди. Гуруҳ аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. Уйма-уй юриб ўрганишлар жараёнида аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг асосий қисми ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иш жойлари билан таъминлаш масалаларига оид бўлмоқда.
Парламент назорати доирасида Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Қобул Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухорога келди.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида кун тартибидаги муҳим масалалар ижросига қаратилган видеоселектор шаклидаги йиғилиш ўтказилди.
Жиззах вилоятида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ташаббуси билан ушбу соҳасидаги хотин-қизларнинг муаммоларига амалий кўмак кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 10 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 21 километр қувур тортилди. “Оқтош” сув тақсимлаш иншоотининг ишга туширилиши натижасида тоғли ҳудуднинг 35 мингдан ортиқ фуқаролари хонадонига тоза ичимлик суви етказиб бериш сифати янада яхшиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида навбатдаги қабул ўтказилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |