30 январь, Тошкент шаҳри. Анъанадагидек, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди.
Эртага Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Каримов 1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Унинг номи Ватанимизнинг мустақилликка эришуви, жаҳон харитасида “Ўзбекистон” деган давлатнинг пайдо бўлиши, халқимизнинг маънавий, тарихий қадриятлари тикланиши билан узвий боғлиқдир.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз давлат педагогика институтига бориб, институтда талабалар илм олиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани аҳолиси томорқа деҳқончилигида катта ҳаётий тажрибага эга. Хусусан, тумандаги «Қанжирға» МФЙда 739 та хонадон бўлиб, оилалар томорқаларида 400 дан ортиқ иссиқхона ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Мингбулоқ тумани “Тегирмонбоши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Пойтахтимизнинг Юнусобод ва Чилонзор туманлари Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг навбатдаги манзилларига айланди
Халқни эшитиш, аҳоли талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу-истаклари рўёбга чиқмоқда.
Аномал совуқ барчамизнинг бошимизга синовли кунларни солди. Ташвишлар ҳар қачонгидан ошди. Бундай пайтда эҳтиёжманд ва эътиборга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш ҳар қачонгиданда муҳимдир.
Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов ва бошқа мутасадди раҳбарлар Когон шаҳрида жойлашган вилоят ИИБга қарашли маъмурий қамоқхона ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига борди.
Андижон вилояти ҳарбий прокуратураси томонидан Асака туманида сайёр қабул ўтказилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |